Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 9 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек 10 ва 11 февраль кунларидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 9 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 203 миллион 800 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 197 миллион 500 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 85 миллион 031 минг куб метр табиий ва 2 минг 43 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 9 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 48 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Хабар қилинганидек, 9 февраль куни соат 11:00-18:00 вақт оралиғида “Mirobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманда ташкил этилаётган “Ягона бошқарув биноси” қурилиш майдонида ўтказилган ўрта босимли ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилди. Шу муносабат билан тумандаги “Содиқ Азимов” кўчасидаги 81-83-85 кўп қаватли уйларнинг 82 та ва “Саид Барака” кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 60 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди.
9 февраль куни Яшнобод туманининг “Баку” кўчасида сув таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етиши натижасида газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати содир бўлиб, тезкор бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил этилди ҳамда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шу сабабли, Туманнинг “Обод маҳалла” кўчасидаги 21 та кўп қаватли уйларнинг 1 050 та ҳамда “Маъруф”, “Қашқадарё”, “Баку” ва “Фарғона йўли” кўчасидаги жами 533 та ерли хонадонларда газ таъминотидан вактинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Султонали Машҳадий” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қудуғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу муносабат билан тумандаги “Маҳтумқули” кўчаси 7 та кўп қаватли уйлардаги 300 та, “Султонали Машҳадий” кўчаси 15 та ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 110 та ва 50 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Navoiyshahargaz” газ таъминоти бўлими томонидан “Тинчлик” маҳалласи истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурларидан аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан 9 февраль куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар ушбу ҳудуддаги 742 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Navoiyshahargaz” газ таъминоти бўлими томонидан Кармана тумани “Ўзбекистон” массиви ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишларини олиб борилганлиги сабабли, бугун,10 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар “Туркистон” ва “Баркамол” кўчалари истеъмолчилари учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Паркент тумани, “Кучли” МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 10 февраль куни соат 9:00 дан 16:00 га қадар ушбу ҳудуднинг “Кучли”, “Мозорҳожи”, “Ҳўжа”, МФЙлардаги жами 1 200 та аҳоли хонадонларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек, 11 февраль куни соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “MirzoUlug‘bektumangaz” газ таъминоти филиали томонидан тумандаги “Сайрам 5-тор” кўчасида жойлашган объектда ўрта босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли, “Сайрам” кўчасидаги - 60 та ерли ва 5 та беш кўп қаватли уйларнинг аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улугуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.