Жорий йилнинг 11 февраль куни «Uzbekneftegaz GTL» заводида биринчи маротаба ёнғин ўчириш сув тизими 82-сонли қурилмаси ишга туширилди.
GTL заводининг ёнғин ўчириш сув тизимининг асосий насослари АҚШнинг “Patterson Pump Company” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Заводнинг ёнғин учириш суви учун мўлжалланган резервуарларининг умумий сиғими 40 минг куб. метрни ташкил этади.
Заводнинг умумзавод хўжалиги цехига қарашли ушбу қурилмада ҳозирда барча асосий сув насослари якуний синовлардан ўтказилиб тўлиқ ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 9 февраль кунида заводда минералсиз сув ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилган эди. «Uzbekneftegaz GTL» заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.
Uzbekistan GTL компанияси ахборот хизмати