Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, шунингдек, «Иссиқлик электр тармоқлари» ва «TahiyatoshIES» АЖ томонидан мамлакатимиз ва хорижий ОАВ вакилларини Ўзбекистоннинг электр энергетика соҳаси фаолияти билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил қилинди. Журналистлар учун пресс-тур Қорақалпоғистон Республикасида, Нукус шаҳридан 18 км узоқликда ўтказилди.
Журналистлар ёқилғи-энергетика тармоғи объектларида бўлди, уларнинг биринчиси Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳрида, Амударё бўйида жойлашган Тахиатош ГЭС эди.
«TahiyatoshIES» АЖ «Иссиқлик электр тармоқлари» АЖ таркибига киради. Қуввати 28 МВт бўлган ТЭС қурилиши 1961 йилда амалга оширилган. 210 МВт ли сўнгги олтинчи навбатининг қурилиши 1990 йилда якунланган. Ҳозирги пайтда техник ва маънавий эскирган ускуналар фойдаланишдан чиқарилган ва демонтаж қилинган. Асосий ёқилғиси Бухоро конидан чиқадиган табиий газ, заҳира ёқилғиси — мазут ҳисобланади.
2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан Тахиатош ИЭС да қуввати 230-280 МВт га тенг иккита буғ-газ установкасининг қурилиши бошланган. Лойиҳанинг амалга оширилиши муддати — 2015-2021 йиллар.
Лойиҳа ўз ичига иккита буғ газ трубиналари (БГТ) қурилиши, эски ва самарасиз энергоблокларни фойдаланишдан чиқариш, энергия самарадорликни ошириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр узатиш ҳажмини ошириш тадбирларини қамраб олади.
Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосий электр манбаи ҳисобланади. 2012 йилда ушбу ҳудудларда энг юқори юклама 466 Мегаватт (МВт) бўлгани ҳолда электр энергияси истеъмоли 2 293 млн. кВт/с ни ташкил этган. 2020 йилга келиб, энг юқори юкламаси 620 МВт бўлгани ҳолда электр энергияси истеъмоли 3 620 млн. кВт/с дан ортиши кутилмоқда.
Ишончли электр таъминоти учун, ЎзР. Ҳукумат ва «Ўзбекэнерго» ДАЖ ушбу лойиҳани устувор, деб топди, иккита БГУ ни (ҳар бири 230-280 МВт дан) қуриш, мавжуд энергоблокларни демонтаж қилишга қарор қилди.
Энергия самарали блокларни қуришга бундай ёндашув ва айни пайтда эски ва кам самарали қурилмаларнинг чиқарилишини модернизациялаш бўйича биринчи интеграцияланган модель бўлади ва энергетика секторини реструктуризация қилишга йўл очиб беради.
Лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 млн. долларни ташкил этади, шу жумладан:
- ОТБ нинг қарз маблағлари – 300 млн.долл.;
- ЎТТЖ нинг кредит маблағлари – 230,7 млн.долл.;
- Ўз маблағлари – 27,3 млн.долл.;
- Ўзбекистон Республикаси улуши (берилган солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида) - 120,2 млн.долл.
қуввати 230-280 МВт га тенг иккита БГҚ ишга туширилгач, станциянинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этади:
- станциянинг белгиланган қуввати 560 МВт ни ташкил этади;
- станциянинг йиллик энергия ишлаб чиқариш қуввати 3,0 млрд. кВт/с дан 4 млрд. кВт/с га ошади;
- сув ресурсларига бўлган йиллик талаб 293 млн. м3 дан камаяди ва йилига 159 млн. м3 ни ташкил этади.
- йилига 488,6 млн.м3 табиий газни тежайди.
- ИЭС томонидан атмосферага чиқиндилар чиқарилши 3,2 баравар камаяди.
- ишчи ва хизматчиларнинг сони – 97 киши
Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун бош пудратичлар билан «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Жанубий Кореянинг «HyundaiEngineeringCo.Ltd.» ва «HyundaiEngineering&ConstructionCo.Ltd» консорциумлари ўртасида «тайёр ҳолда» топшириш шарти билан шартнома имзоланди. Субпудратчилар — Ўзбекистон, Корея, Швейцария ва Туркиядан. Ҳозирги пайтда амалга ошириш ишларида 2009 киши, шу жумладан, 637 нафар хорижий шахслар, 1372 киши маҳаллий фуқаролар жалб қилинган.
Шартноманинг қиймат 428 999 179 долларни ташкил этди ва қуйидагича тақсимланади:
- муҳандислик-конструкторлик ишлари – 12.918.803АҚШ долл.
- ускуна етказиб бериш – 142.664.628 АҚШ долл. ва 103.960.000 евро
- қурилиш-монтаж ишлари – 152.982.569 АҚШ долл.
- хавфли чиқиндиларни демонтаж қилиш – 9.500.000 АҚШ долл.
Кадрдар тайёрлаш ҳақида сўз кетганда айтиш мумкинки, 2018-2019 йилларда 65 нафар ёш мутахассис Навоий, Тошкент ва Таллимаржон ИЭС ларида таълим олган. 2019 йил 19 сентябрда ўқиш бевосита қурилиш майдончасида ўтказилди, қурилиш якунлангунча, - бу мутахассислар БГУ эксплуатациясига тайёр бўлади.
Маълумот учун:
2018 йилда Тахиатош ИЭС га GE газ турбиналари ва генераторлар етказиб берилди. Ускуналар Влиссинген (Нидерландия) портига етказилди, у ердан Ўрта ер денгизи, Қора денгиз ва Азов денгизлари орқали олиб ўтилган, сўнгра Волга-Дон канали орқали Каспий денгизига, Қозоғистондаги Куриқ портига, ундан сўнг юк автотранспорт ёрдамида Ўзбекистондаги қурилиш майдончасига етказилган.
БГУ нинг биринчи навбатининг ишга туширилиши 2010 йилга мўлжалланган.
Тахиатош ИЭС га ускуналарнинг комплекс тарзда етказиб берилиши — Ўзбекистон энергетика секторини модернизациялар лойиҳаси доирасидаги GE нинг иккинчи йирик лойиҳасидир. 2017 йилнинг охирида Тошкент ИЭС да GE ускунаси асосида 370 МВт қувватга эга янги буғ газ блоки тантанали равишда ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.