Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 12 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 12 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан 184,9 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш жараёнида 47,1 миллион куб метр табиий газ, 546 тонна қора мой (мазут), 14,3 минг тонна кўмир ва 879 минг куб метр ер ости гази ёқилғи сифатида сарф этилди.
Корхоналарда ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарни рақамлаштириш ва трансформация жараёнида халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкороликда ишлар олиб борилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан “Ўзбекистон миллий маҳсулотлари” кўргазмасида иштирок этиш учун фаол ҳозирлик кўрилмоқда.
“Тахиатош ИЭС” АЖ 2-буғ-газ қурилмасида синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Талимаржон ИЭС” АЖ ва “Муборак ИЭМ” АЖ фаолиятини такомиллаштириш, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи иш фаолиятини давом эттирмоқда.