Иссиқлик электр станциялари ва марказларининг 13 февраль куни ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 13 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 13 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан 182,9 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш жараёнида 47 миллион куб метр табиий газ, 316 тонна қора мой (мазут), 13,5 минг тонна кўмир ва 892 минг куб метр ер ости гази ёқилғи сифатида сарф этилди.
Корхоналарда ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
14.02.2021
692
Охирги янгиликлар