Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 2021 йилнинг 12–14 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Чимён қишлоғида «Чимён-Эхо-2021» ҳамда «Чимган экстрим-2021» қишки экстремал спорт турлари фестивали бўлиб ўтди.
Ушбу спорт тадбирида мамлакатимиздаги вазирликлар, давлат идора ва ташкилотларининг 150 нафардан зиёд спорт тарғиботчилари, шунингдек 20 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Фестиваль доирасида спорт мусобақалари ҳамда ўқув семинарлар ташкил этилди.
Ушбу спорт тадбирида Энергетика вазирлигининг спорт тарғиботчиси Даврон Исанбеков ҳам иштирок этиб, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Қурилиш вазирликлари, АТБ «Ипотека банк, «Спорт» телеканали тарғиботчиларидан иборат жамоа билан баскетбол мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати