Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 17 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 17 февраль куни иссиқлик электр станциялари томонидан 181,4 миллион киловатт соат электр ва 40,5 минг Гкалл иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш жараёнида 47,0 миллион куб метр табиий газ, 156 тонна қора мой (мазут), 15,3 минг тонна кўмир ва 879 минг куб метр ер ости гази ёқилги сифатида сарф этилди.
Корхоналарда ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
“Ўзбекистон миллий маҳсулотлари” кўргазмасида иштирок этиш учун фаол ҳозирлик кўрилмоқда.
“Тахиатош ИЭС” АЖ 2-буғ-газ қурилмасида синов-созлаш ишлари давом этмоқда.
“Сирдарё ИЭС” АЖ фаолиятини такомиллаштириш, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
“Тўрақўрғон ИЭС” қурилиши лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг “Қизил Ровот” нимстанциясида реконструкия ишлари олиб борилмоқда.