Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 22 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 23 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 22 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 202 миллион 100 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 197 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 87 миллион 351 минг куб метр табиий ва 2 минг 142 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 22 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 19 минг 556 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Кеча, 22 февраль куни соат 10:00-18:00 вақт оралиғида “ МФЙ ҳудуди, “Эркин” маҳалласини табиий газ билан таъминловчи газ тақсимлаш нуқтасида таъмирлаш ишлари олиб борилги сабабли, 2021 йил 23 февраль куни соат 12:00дан 17:00 га қадар “Эркин” маҳалласидаги 180 та аҳоли хонадонлари ва 1 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Hududgaz Buxoro” томонидан Бухоро вилоятининг Жондор туманида газ қувуридаги авария ҳолатини бартараф этиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши мақсадида туманнинг “Демун”, “Шўробод”, “Пўлоти” МФЙларида 23 февраль куни соат 15:00 дан 17:30 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.