2021 йил 17-18 март кунлари Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тахиатош ИЭСда ташкил этилган пресс-тур бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари электр энергетика соҳидаги йирик лойиҳалардан бири бўлган – яъни шу йилнинг февраль ойида ишга туширилган мазкур станцияда 280 МВт қувватга эга янги комбинацияланган циклли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) тўғрисида тўлиқ маълумот олишади.
Ҳозирги вақтда Тахиатош иссиқлик электр станциясига иккинчи БГҚнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини, шунингдек, мамлакатнинг энг йирик саноат корхоналаридан бири – Навоий кон-металлургия комбинатини электр энергияси билан таъминлаш имконини берди.
Пресс-турнинг биринчи кунида журналистларни ушбу лойиҳанинг хусусиятлари, замонавий иссиқлик электр станцияси каби мажмуанинг мураккаб ишлаш фаолияти билан таништириш ва электр энергиясида ишлатиладиган атамалар ва тушунчалар билан таништириш учун семинар ташкил этилди.
Иккинчи кун Тахиатош ИЭС фаолияти ва унинг янги имкониятлари билан бевосита танишишга бағишланади. Энергетика вазирлиги бугунги кунда электр станцияларининг қувватларини ривожлантиришни нафақат уларнинг самарадорлиги, балки экологик тоза бўлишини ошириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Масалан, Тахиатош ИЭСда ўрнатилган замонавий комбинацияланган циклли ва фойдаланилган энг янги технологиялар табиий ресурсларни, шу жумладан табиий газ ва сувни сезиларли даражада тежаш имконини бермоқда.
Бундан ташқари, янги БГҚнинг ўрнатилиши атмосферага зарарли газ чиқиндиларини аввал ишлатилган технологиялар ва ускуналарга нисбатан 3,2 баравар камайтиришга имкон беради.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати