“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида “Тошкент ИЭС” АЖда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Иноятов Миракбар Миржалилович “Тошкент ИЭС” АЖ бош директори этиб тайинланди.
Миракбар Иноятов 2003 йилда ўз иш фаолиятини “Тошкент ИЭС” АЖда бошлаган, ушбу корхонада турли вазифаларда ишлаб келган, 2020 йилдан станцияда ускуналарини таъмирлашга тайёрлаш ва уни ўтказиш хизмати таъмирлаш бўйича етакчи муҳандиси сифатида фаолият юритган.
Энергетика соҳасида ўзоқ йиллар давомида ишлаган, ўз касбининг моҳир устаси, фидоий инсон, 2020 йилдан буён “Тошкент ИЭС” АЖга раҳбарлик қилиб келаётган Талипов Рахимжон Талипович пенсияга кузатилди ва станция жамоаси ҳамда ягона таъсисчисининг таклифига биноан Акциядорлик жамияти бош директорининг маслаҳатсчиси лавозимига тайинланди.
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати.