Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Марказий аппаратида Республика қон қуйиш маркази беморлари учун биринчи марта қон топшириш хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мос равишда жиҳозланган кўчма қон қуйиш марказининг 8 соатлик фаолияти давомида вазирликнинг 100 дан ортиқ ходимлари, жумладан, Энергетика вазирлиги раҳбарияти ушбу хайрия акциясида иштирок этишди.
Ушбу тадбирда Энергетика вазирлиги ходимлари ҳаммаси бўлиб хайр-эҳсон учун мўлжалланган 50 литрга яқин қон ҳадя қилишди.
Вазирлик корпоратив кўнгилли равишда донорлик кунларини ўтказишни давом эттиришни режалаштирмоқда.
Одамлар саломатлиги ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш жараёнида муҳим ўрин тутадиган Республика қон қуйиш марказига донор кунлари билан бир қаторда Энергетика вазирлиги ҳам хайрия ёрдамининг бошқа шаклларини тақдим эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати