Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларга биноан, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси иштирокида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт га тенг бўлган биринчи ФЭС қурилиши учун майдонча танланди.
Дастлабки саралаш танловида ХХР, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Россия, Испания, Норвегия ва Франция мамлакатларининг 23 та компанияси иштирок этиб, улардан 11 нафари навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Шу билан бирга «Acwa Power» (Саудия Арабистони), «Jinko Power» ва «Aljoimah Energy & Water Consortium» (ХХР/Саудия Арабистони); «Masdar» (БАА); «TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd» (ХХР) ва «Total Eren» (Франция) каби 5 та компаниянинг тижорий таклифлари тақдим этилди.
Даъвогарларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, тендер комиссияси ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 кВт / соат учун 2.679 АҚШ цент ва қурилиш муддатини 12 ой деб белгилаган "Масдар" (БАА) халқаро тендер компаниясини ғолиб деб эьлон қилди.
Маълумот учун: «Acwa Power» компанияси 1 кВт.с учун 2,98 цент, «TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd» компанияси 3,586 цент, «Jinko Power» ва «Aljoimah Energy & Water Consortium» 3,702 цент, «Total Eren» 4,273 цент таклиф қилган эди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати