Жиззах вилоятида замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга юқори кучланишли подстанция қурилади
Осиё тараққиёт банки кўмагида замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли “Зафаробод” подстанциясини қуриш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа бўйича “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларига Осиё тараққиёт банкининг эътирози йўқлиги ва Бош пудратчи аниқлаш бўйича халқаро тендер савдоларига эълон беришга розилик хати (бугун, 2021 йил 9 апрель санасида) олинди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янги — рақамли “Зафаробод” подстанциясини қуриш бўйича “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Осиё тараққиёт банки талаблари бўйича Бош пудратчини аниқлаш учун тез кунларда халқаро тендер савдоларига эълон берилишини маълум қиламиз.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
10.04.2021
1160
Охирги янгиликлар