Энергетика вазирлиги: анъанавий кўргазмалар ўтказиш режалаштирилмаган
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кўргазма фаолияти билан боғлиқ матбуот хабарлари юзасидан расмий равишда 2021 йилда нефть-газ ва энергетика кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилмаганлигини маълум қилади.
Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган эпидемиологик вазият туфайли 2021 йилда Ўзбекистонда анъанавий (йиллик) кўргазма тадбирларини ўтказиш режалаштирилмаган.
Бу “Ўзбекистон нефть ва газ – OGU”, шунингдек, “Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan” каби халқаро кўргазмаларга ҳам тегишли.
Мазкур кўргазмаларда иштирок этишни режалаштирган барча компаниялар ушбу маълумотни қабул қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
16.04.2021
1180
Охирги янгиликлар