Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Самарканд & Самарканд” номли ижтимоий тармоғида трансформатор ёнаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан куйидагилар ўрганилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 15:20 да шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлими томонидан самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонасининг тезкор диспетчерга кўнғирок бўлган. Шундан сўнг, бош монтёр Очилов бригадаси билан Самарқанд шаҳар Бўстон маҳалласидаги ёнаётган 13-20 ТП 400 кВа ни ўчириш учун юборилган.
Ўрганишларда шулар маълум бўлдики, қисқа туташувлар натижасини ТЭН 250 ампер куйганлиги сабабли ёнғин келиб чиққан. Ёнғин шу куни 16:40 бартараф этилган. Ёнғинда ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳозирда ушбу трансформатор Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонасида таъмирланмоқда ва тез орада ўрнатилиб, электр энергияси тармоққа қайта уланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” матбуот хизмати