“Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловда энергетика соҳаси бўйича эълон қилинган номинация ғолиби тақдирланди.
Бугун, 3 май куни Пойтахтимизнинг “Туркистон” санъат саройида “Олтин қалам” XV Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Хабар қилганимиздек, танловда Энергетика вазирлиги “Энергия самарадорлиги — замонавий энергетика соҳасини ривожлантириш локомотиви” мавзусидаги энг яхши материал номинацияси билан иштирок этди.
Ушбу номинацияда ўндан ортиқ журналист ва блогерлар ўз материаллари билан муносиб иштирок этишди.
Қатор материаллар орасида ЎзЭОАВМА Ахборот маркази “Замон” ахборот таҳлилий дастури лойиҳаси мухбири Ихтиёржон Сиддиқов ғолиб деб топилди. Ғолиб Энергетика вазирлиги томонидан қимматбаҳо компьютер жамланмаси ва тегишли диплом билан тақдирланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
03.05.2021
610
Охирги янгиликлар