2021 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Assystem Еngineering and Оperation Services” (Франция) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжатни энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев ва “Аssystem Engineering and Operation Services” компаниясининг бош директори Стефан Обарбье имзолади.
Мазкур меморандумни имзолашдан мақсад қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стратегик шерикликни кенгайтириш салоҳиятини ўрганишдир.
Томонларнинг ҳамкорлиги қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- қайта тикланувчи энергия манбалари, шу жумладан қуёш, шамол ва водород бўйича лойиҳаларни бошқариш, муҳандислик дизайни ва консалтинг;
- энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
Ҳамкорлик Ўзбекистон энергетика соҳасини энергиядан фойдаланишнинг янги йўналишларида ва декарбонизацияга ўтишда қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати