САВОЛ: Қуёш сув иситгичлари қандай ишлайди ва нима учун улардан фойдаланиш афзал ҳисобланади?
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ: Қуёш вакуумли сув иситгичлари ёки коллекторлари яхлит ва бўлинган турлари бўлиши мумкин. Шундай қилиб, битта қисмли коллектор (моноблок) вакуум шишаларидан ва битта конструкцияда маҳкамланган иссиқ сув аккумуляторидан (термос) иборат.
Коллектори-моноблок асосан бино ёки уйнинг том қисмига ўрнатилади ва шу билан истеъмол манбаига керакли бўлган иссиқ сув босимини етказиб беради.
Сақлаш идиши иссиқ сув ҳароратининг узоқ муддатли сақланишини таъминлайди. Шундай қилиб, қишда ҳаво ҳарорати 0°C даражадан паст бўлганда иссиқлик йўқотилиши фақат 3-6°C даража бўлиши мумкин. Яъни, агар тунда коллекторда сув ҳарорати + 60 °C бўлса, эрталаб бу кўрсаткич 5 °C дан ошмайди ва +55°C бўлади.
Ақлли текширгич (Смарт контроллер) барча иш жараёнларни, шу жумладан, идишдаги сув даражасини, сув сатҳини тартибга солишни, агар керак бўлса 1,5 кВт қувватли электр иситиш мосламасини ёқиш ва ўчириш ишларини бошқаради.
ЖАВОБ: Истеъмолчи коллектордан, хусусан юқорида айтиб ўтилган яхлит туридан фойдаланиб, йилнинг 9 (тўққиз) ойи давомида сувни иситиш учун электр энергиясини 100 фоиз тежаш имкониятига эга бўлади. Қиш ойларида эса 70 фоизгача энергияни тежашга эришилади.
Бир қисмли вакуумли қуёш сув иситгичлари сувни 100 (юз) даражадан юқори даражада иситиш имкониятига эга ва шу билан табиий газ, электр энергияси ва қаттиқ ёқилғига муқобил энергия манбаи бўлиб ҳисобланади.
Яхлит қуёш тизими ҳар қандай уй-рўзғор ўжалигикларида, шунингдек, шахсий ва тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган ва айниқса, иссиқ сув ҳажми 4-10 истеъмол нуқталари учун кунига 1000 литрдан ошмайдиган ҳолатларда авзал ҳисобланади.
Ускуналар ҳеч қандай операцион харажатларни талаб қилмайди, чунки ақлли текширгичнинг иши туфайли у мустақил равишда ишлайди, уни иссиқ сув истеъмолига қараб бир марта созлаш кифоя.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда энергия самарадор ва энергия тежайдиган қурилмаларни сотиб олганлиги учун компенсация пули олиш ва ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мумкин. Бундай компенсацияларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелда қабул қилинган 217-сонли қарори билан тасдиқланган.
Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Давлат буджетидан компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади:
- жисмоний шахсларга – қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситгичлари, шунингдек энергия тежайдиган энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари;
- жисмоний ва юридик шахсларга – тижорат банкларидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга.
Низом талаблари 2020 йил 1 январдан ўз маблағи ва кредитлар ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган шахсларга татбиқ этилади.
Компенсация Давлат бюджетидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
- қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;
- энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;
б) тижорат банкларидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:
- жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
- юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.
Компенсация фақат бир турдаги харажат учун жисмоний ёки юридик шахснинг хоҳишига кўра тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати