Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть ва газ саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган Ёқилғи-энергетика комплекси ёшларининг (ЁЭК) биринчи Ёшлар Форумига старт берилган эди.
“Ёшлик энергияси” шиори остида ўтказилаётган форумнинг иккинчи кунида 500 нафардан ортиқ иштирокчилар учун “Тизимли ва креатив фикрлаш”, “Шахсий ўсиш ва ўз-ўзини ривожлантириш”, “Лойиҳа ва жараёнларни бошқариш”, “Индивидуал ва жамоавий ишлаш”, “Соҳалараро алоқа” каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Хусусан, ушбу треннингларда “Eriell Group”нинг ёш мутахассислари ва ишчи-ходимлари, Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор компания – “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича тақдимотлари, Марказий Осиё ва Россия Федерациясидаги нефть-газ ва саноат қурилиш бозоридаги энг йирик “EPC” компаниясининг ёш мутахассислари, “Enter Engineering” Pte. Ltd компанияси инновацион лойиҳа тақдимолари билан, шунингдек, “ACWA Power”, “Masdar” ва “Siemens Energy” каби бошқа компаниялар, жумладан, ёқилғи-энергетика соҳасидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов “Узатом” агентлиги ходими Қосимжон Тўхтаохуновдан “Ёшлар энергияси” шиори остида ўтказилаётган форумнинг фойдали томонлари ҳақида сўради.
“IT технологияси ривожланмоқда, ёшларнинг ҳаёти ҳам интернетда ўтмоқда. Ҳозирги вақтда ёшларга жонли мулоқот етишмаяпти. Шунинг учун бундай форумларни ўтказиш уларга жуда катта фойда беради. Улар бир-бирлари билан фикр ва тажриба алмашишади, устозлардан билмаган нарсаларини сўраб ўрганишади форумнинг асосий ютуғи ҳам шунда”, – дейди Қосимжон Тўхтаохунов.
Беларусдан келган LLС “Naftan” компанияси ходими Маёрова Екетерина Ўзбекистон ҳақида илк таасуротларини биз билан бўлишди.
“Ўзбекистонга биринчи бор келишим, бу мамлакат менда илиқ таасурот қолдирди. Айниқса “Ёшлар энергияси” шиори остида ўтаётган ушбу форумда кўплаб ўзбекистонлик ёшлар билан фикр ва тажриба алмашдим. Мен ўзим айнан шундай соҳада ишлайман, келажакда бу ерда ўрганган билим ва кўникмаларим ўзимга жуда ас қотади”, – дейди беларуслик меҳмон.
Қолаверса, бугунги ўтказилган треннинг ҳақида Бухоро магистрал тармоқлари изоляция хизмати раҳбари Фарҳод Джумаев форум ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Бу форумга бизни, ўзимиз каби ёшлар билан фикр ва тажриба алмашиш учун таклиф қилишди. Бундан миннатдорман. Форумда олган билимларни келажда ишлатишга ҳаракат қиламан ва бундай форумлар янада кўпроқ бўлиб ўтиш тарафдориман”, – деди Джумаев.
Шундан сўнг, форум иштирокчилари учун “Заковат” интелектуал шоуси ташкил қилинди. Ушбу билимлар беллашувида “Energy” жамоаси ғалаба қозонди. Ғолиб жамоа сардори Алишер Кўчимов (“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти, ёшлар иттифоқи етакчиси) Effect.uz учун интервью берди.
Ушбу форумда энергетика структурасидаги ёшлар қатнашмоқда, бу ерда биз ўзимизга таниш бўлмаган, яъни, битта соҳада ишлайдиган, аммо ўзаро таниш бўлмаган ёшлар билан танишяпмиз. Гуруҳлар билан машғулотлар олиб боряпмиз, бирга турли хил тренингларда иштирок этмоқдамиз.
Мен жуда ҳаяжондаман, чунки тўғрисини айтадиган бўлсам, олдин кўп форумларда иштирок этганман, лекин бунақаси олдин бўлмаган эди. Бу ерда ташкилий ишлар, тадбирлар, барча-барчаси энг юқори даражада.
Мана ҳозир “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда бизнинг “Energy” жамоаси ғолиб бўлди. Ҳаққонийлик ёшларга берилаётган имкониятлар шунчалик юқорики биз бу нарсалардан, албатта хурсандмиз ва Худо хоҳласа, бундан кейинги форумлар бугунгисидан намуна олган ҳолда яна ҳам юқорига интилади деб ўйлайман.
Маълум бўлишича, турли шаҳар, турли ўқув юртларидан ташриф буюрган талабаларни бу ерда аралаш ҳолатда гуруҳларга бўлишган. Бу ҳолат сизларга қандай таъсир қилди?
Биринчи келган пайтимизда биз ўз жамоамиз – “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятидан 22 нафар ёшлар тайёрланган ҳолда келган эдик. Лекин бу ерда бизни бошқа-бошқа гуруҳларга бўлиб юборишди. Масалан, шахсан ўзимда ҳам шундай ҳолат бўлди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар билан алоҳида гуруҳга тушдим.
Бошида бу нарсани яхши қабул қилмаган эдик. Аммо ҳозирда бу тўғри қарор бўлганлигига амин бўлдик. Чунки бир-бирини танимайдиган болалар ўзаро танишишди, фикр алмашишди, маълумотлар ўртага ташланди. Соҳаларимиз борасида ўзаро суҳбатлар уюштирдик ва шу жамоалар билан тренингларда, спорт соҳасида қатнашдик, “Заковат” шоусида билимлар жангига киришдик ва бу жараёнларда худди ака-ука ёки унданда яқин бўлиб кетдикки, бу зўр воқелик бўлди. Бундан барчамиз жудаям хурсандмиз.
Мен Effect.uz сайтини бевосита кузатувчиси ҳисобланаман. Яъни бошқа сайтлар каби Effect.uz`ни мунтазам кузатиб бораман. Сайтнинг янги очилган пайтидаги билан ҳозирги ҳолатида анча юқорига силжиш бор. Мисол учун Effect.uz «Ёшлар» йилига бағишлаб ўзини кўп лойиҳаларини ишга тушириб, яъни ёшлар форумларида фаол бўлиб ёки қандайдир тадбирларда ёшларнинг энг чуқур ҳолатига кириб бора олаётган экан мен бу сайт жамоасига омад тилаб қоламан.
Бу тадбирдан кейин форум иштирокчилари учун турли-ҳил спорт мусобалақари ташкил этилди ва кечда Кинемотография ижодкорлари томонидан “Мерос” фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.
Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилган Ёқилғи-энергетика комплекси ёшларининг (ЁЭК) биринчи Ёшлар Форуми давом этмоқда. Мазкур тадбир давомида Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган “Мерос” фильми премьераси бўлиб ўтди ва унда режиссиор, актёр ҳамда актрисаларнинг шахсан ўзлари иштирок этишди.
Мазкур премьера якунида Effect.uz ахборот анентлиги мухбирлари фильм актёри Акбар Бердиев ҳамда актриса Айсанем Юсупова билан қисқача суҳбат уюштириб, форум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Айсанем Юсупова (актриса): Авваламбор барчага Ассалому алайкум, Энергетика вазирлиги томонидан ёшларни бир жойга йиғиб, атрофга энергия тарқатиб, яхши тилаклар билдирилиб, яхши ишлар олиб бориляпти. Ташкилотларга рахмат!
Акбар Бердиев (актёр): премьерада қатнашиб, жуда катта таассуротлар билан турибмиз. 500дан ортиқ ёшлар йиғилиб, катта форум ташкил қилинибди. Ташкилотчиларга катта рахмат. Бундай форумларнинг бўлиб туриши, албатта, ёшлар учун жуда фойдали ва ижобий таъсирини кўрсатади. Олаётган илмлари, амалий, назарий билимларини янада оширишга хизмат қилади деган умиддаман.
Эслатиб ўтамиз, Форумда иштирок этаётган машҳур актёр ва актрисалар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан жалб қилинди.