“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Франциянинг “EDF-CIST” ва “RTE International” концортиум ва консалтинг ҳамда Буюк Британиянинг “JURU Energy” компаниялари мутахассислари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “EDF-CIST” (Франция) томонидан “Диспетчерлик бошқаруви маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA/EMS/RTU) жорий қилиш” инвестицион лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларни (ТИА) ишлаб чиқиш ишларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
“Диспетчерлик бошқаруви маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA/EMS/RTU) жорий қилиш” инвестицион лойиҳаси доирасида жорий йил 18 май куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбар ва тегишли мутахассис ходимлар ҳамда “EDF-CIST” (Франция) - “JURU Energy” (Буюк Британия) - “RTE International” (Франция) концортиум консалтинг компанияси мутахассислари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида консультант компания томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асослар (ТИА) ҳамда тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, республикамиз энергетика тизимининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда келгусида SCADA тизимини жорий этиш учун бош пудратчи танлаш бўйича халқаро танлов эълон қилиниши бўйича режалар юзасидан фикр алмашинилди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати