Жорий йилнинг 1 июнь куни Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов Фарғона вилояти оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган семинар-тренингда эксперт сифатида иштирок этди.
Журналистлар билан бўлиб ўтган ушрашувда мамлакат ёқилғи-энергетика соҳасида олиб борилаётган ишлар кўлами ва уларни оммавий ахборот воситалари томонидан профессионал тарзда ёритилишида талаб этиладиган муҳим мавзулар ҳақида сўз борди.
Энергетика вазири ўринбосари иштирокчиларга энергетика соҳаси ҳақида холис ахборот тайёрлашда очиқ маълумотлардан фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказди.
Шунингдек, учрашувда инвестиция муҳити ва мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, энергия самарадорлигини кенг тарғиб қилишнинг муҳимлиги ҳамда ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 2030 йилга бориб 10 фоиздан 25 фоизга етказиш режалари таъкидланди. Бу эса Ўзбекистон энергетика соҳасининг углеводород ресурсларига боғлиқлигини камайтириши қайд этилди.
Маълумот учун, ушбу тренинг АҚШнинг “U.S.Agency for Global Media” агентлиги томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати