Ўзбекистон Энергетика вазирлигида КЕА Korea Institute for Climate Change (KICC) компанияси президенти Ким Гап Чол бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ҳамкорлик масалалари, хусусан, биоэнергетика соҳасида, шунингдек кореялик мутахассислар ва энергия аудити компанияларини жалб қилган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ходимларининг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Корея компаниялари раҳбари Ўзбекистонда грант асосида бир қатор пилот лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.
Хусусан, энергетика менежерлари учун ўқув маркази ва “Bio Energy Center” биоэнергия кластерини яратиш, энергия талаб қиладиган корхоналарнинг асосий маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини аниқлаш лойиҳасини яратиш таклиф қилинди.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланадиган энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти негизида қуёш фотоэлектр станцияларининг самарадорлигини аниқлаш лабораториясини ташкил этиш таклиф қилинди.
Музокаралар давомида томонлар муҳокама қилинган лойиҳаларни батафсил кўриб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати