“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖга бош директор тайинланди
Тимур Шамилевич Гайнаншин “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖнинг бош директори этиб тайинланди.
Т. Гайнаншин бунга қадар “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари – бош муҳандиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ бош директори лавозимида ишлаб келган Степан Леонидович Гуржий “ЛУКОЙЛ” ЁАЖнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти этиб тайинланди.
“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ
Матбуот хизмати
16.06.2021
983
Охирги янгиликлар