Британиянинг глобал инвестиция фаолиятига ихтисослашган нуфузли “fDi Intelligence” онлайн-нашри Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султановнинг “Cop26 Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти дастурида асосий роль ўйнайди” сарлавҳали мақоласини эълон қилди
Британиянинг глобал инвестиция фаолиятига ихтисослашган нуфузли “fDi Intelligence” онлайн-нашри Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султановнинг “Cop26 Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти дастурида асосий роль ўйнайди” сарлавҳали мақоласини эълон қилди.
Мақолада Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги яқин истиқболдаги асосий устувор йўналишлари ҳикоя қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг водород энергетикасини ривожлантириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш борасидаги муҳим ташаббуслари ҳақида маълумот берилган бўлиб, ушбу ташаббус ўз навбатида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга улкан ҳисса қўшиши таъкидланган.
Мақолани ўқиш: https://www.fdiintelligence.com/article/79964
16.06.2021
603
Охирги янгиликлар