Бугундан истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган кунлик модернизация ва реконструкция ишлари ҳақида айрим ҳудудлар мисолида маълумот бериб борамиз.
Қашқадарё вилояти:
Касби тумани “Қамаши” маҳалласи ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида 27 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари тортилди.
Андижон вилояти:
Улуғнор тумани “Теракзор” МФЙ ҳудудидаги Ёдгорлик ҳамда Гулчаман кўчаларига 1,5 километр электр узатиш тармоғи тортилиб, қуввати 100 кВА бўлган трансформатор ўрнатилди.
Жиззах вилояти:
Фориш туманининг “Яссикечув” МФЙ ҳудудидаги Бешбола қишлоғида 100 кВАли трансформатор ўрнатилмоқда.
Навоий вилояти:
“Навбаҳор” газ тўлдириш шахобчаси томонидан 99 минг 810 нафар итеъмолчи суюлтирилган газ билан таъминланаётган бўлса, шундан 92 минг 960 та истеъмолчига шартнома асосида газ баллон етказиб берилмоқда.
Шахобча орқали Кармана, Қизилтепа, Конимех ва Навбаҳор туманлари истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.