Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида бир нечта вазирлик ва идоралар билан бир қаторда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати фаолияти самарадорлиги натижалари рейтингида юқори ўринни эгаллади.
Бугун, 23 июнь куни АОКА томонидан ўтказилган “Матбуот хизматлари фаолияти: асосий мезонлар – очиқлик, тезкорлик ва холислик” мавзусидаги миллий конференцияда Энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродова муносиб тақдирланди.
Шу ўринда барча ҳамкасбларимизга, вазирлик фаолиятини кенг ёритишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, журналист ва блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати