Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 29 июнь куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Бухоро вилояти:
Қоровулбозор туманида 5 мингга яқин табиий газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларнинг табиий газ билан боғлиқ муаммоларини баратарф этиш учун, шунингдек, яшаш тарзини янада яхшилаш мақсадида, жойларда мавсумга тайёргарлик ишлари авжида кетмоқда. Хусусан, 2 дона газ тақсимлаш қурилмалари мукаммл таъмирланди, 57 таси эса тафтиш қилинди.
Газ қувурларининг ҳолатини текшириш, уларни бўёқлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Режада 7 км газ қувурларини бўёқлаш белгилаб берилган бўлса, амалий иш 142 фоизга бажарилди, яъни 10 км газ қувурлари бўёқланди.
Вилоятнинг барча ҳудудида мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Навоий вилояти:
Навоий шаҳрида 226 та газ тақсимлаш пункти мавжуд. Шундан 10 таси юқори босимли, қолган 216 та ГРП ўрта босимли ҳисобланади. Улар орқали ҳудуддаги 44 789 нафар истеъмолчи табиий газ билан таъминланади. Айни вақтга қадар 150 та қурилма техник кўрикдан ўтказилиб, бўёқлаш ишлари якунига етказилди.
Хусусан, “Олтин водий”, “Кимёгар” ва “Мурувват” маҳаллаларидаги газ тақсимлаш қурилмалари масъул чилангар Элмурод Эргашев томонидан иситиш мавсумига тайёр ҳолга келтирилди.
Айни вақтда Навоий вилояти бўйича 62 599 нафар истеъмолчининг хонадонига “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилиб, шундан 59 429 та ҳисоблагич ва ундан фойдаланувчи истеъмолчи ҳақидаги маълумотлар махсус базага киритиб бўлинди. Шундан Кармана туманига 27 023, Навоий шаҳрига 10 390, Қизилтепа туманига 9794, Хатирчи тумани истеъмолчиларига эса 8182 та ҳисобдон ўрнатилди.
Самарқанд вилояти:
Каттақўрғон шаҳридаги 5 та юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирланиши 687 та ГТҚларида ревизия-тафтиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Айни кунда Каттақўрғон шаҳридаги Гўзалкент маҳалласида жойлашган газ тақсимлаш қурилмаси тафтишдан ўтказилиб, газ қувурлари бўёқланди.
Бухоро вилояти:
Шофиркон туманининг “Шароф Рашидов” маҳалласида газ қувурини бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда. Узунлиги 1,2 км бўлган мазкур газ тармоғи орқали Деҳқонобод қишлоғи аҳолиси табиий газ билан таъминланади. Ҳудуддаги газ маромлаш қурилмаси эса қайта тафтишдан ўтказилди.
Когон туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг “Хўжа-якшаба” МФЙ Ҳўжаякшаба қишлоғи ҳамда “Чолоки” МФЙ Чолоки қишлоғида 2 дона қўшимча 160 ва 250 кВА қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди. Шунингдек, дастурга асосан 10 кВ ва 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда темир-бетон таянчларни қуриш ва СИП кабелларни тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти:
Яккабоғ туманида жами ҳаракатдаги газ қувурларининг узунлиги 48 минг 680 метрни ташкил қилади. Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида, айни кунга қадар, мавжуд газ қувурларининг 800 метри бўёқланиб, тартибга келтирилди. Жорий таъмирлаш ишларини 1 сентябрь санасига қадар якунлаш кўзда тутилган.
Миришкор туманининг Зафар ва Бўстон МФЙларида 12,6 км электр узатиш тармоқларини янгилаш, 2 та трансформатор пунктини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман бўйича эса янгиланадиган электр тармоқлари 41 км.ни, янги трансформаторлар 16 тани ташкил этади. Натижада 893 та хонадон, 6 та ижтимоий соҳа объекти, 49 та улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланади.
Худди шунингдек, Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонасининг мутахассис ходимлари Отчопар ва Мағзон МФЙларида амалга оширилаётган “Обод маҳалла“ дастурининг самарали ижросида ва кўп қаватли уйлар атрофида ободончилик, электр линиялари реконструкциясини амалга оширилмоқда.