Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг июн ойида “Ўзэнергоинспекиция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан ижтимоий соҳа объектларининг куз-киш даврига таёргарлик ишлари юзасидан ўтказилиб келинмоқда. Унга кўра Бозатау тумани 13-сонли ўрта мактаб биноси олдига ҳар бирининг қуввати 320 Вт бўлган 7 та қуёш модулининг жами қуввати 2,24 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари ҳамда жами сиғими 400 литр бўлган 5 та монокристал таркибли қуёш панели сув иситгичлари ўрнатилди.
Юқоридаги ташаббуслар эса юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ва электр энергетика соҳаси тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати