Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 6 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Фарғона ҲЭТК” АЖ ҳамкорликда, сектор раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳомийлар кўмагида Фарғона шаҳарига 7 дона ҳар бирининг қуввати 250 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пунктлари олиб келинди.
Жорий йил Фарғона шаҳрида белгиланган дастурларга асосан, 8 та маҳалла ҳудудига янги замонавий трансформатор пунктлари ўрнатилиб, замонавий электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан келтирилган 7 та ҳар бирининг қуввати 250 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пунктлари яна 7 та маҳалла аҳолисини хонадонларидаги электр таьминоти сифатини янада ошишига замин яратади.
Андижон вилояти:
Хўжаобод туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Хўжаобод туман “Тош ота” МФЙ Зиёратгох кўчасига 1.1 км 0.4 кВ ҳаво тармоғи қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу кўчага 10 дона темир бетон таянч олиб келинди. Шунингдек “Қурама” МФЙ Бой маҳалласига эса режа дастурга асосан 1.4 км 0.4 кВ ҳаво тармоғи қуриш белгиланган. Ушбу кўчага 16 дона темир бетон таянчлар олиб келиниб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунинглдек, Марҳамат туманининг “Ўзбекистон” МФЙ “Оқибатли” кўчасида жойлашган РДУК-50 русумли газ тақсимлаш қурилмаси техник кўрик ишлари ўтказилмоқда.
Шу кунга қадар мавжуд 188 дона ГТҚдан 112 таси техник кўрикдан ўтказилди ва 25 таси бўёқланди. Шунингдек, 21.2 км ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди ва 4.3 км қувурлар бўёқланди.
Бухоро вилояти:
Шофиркон туманида Робот ва Рўбола қишлоқларида 2 дона трансформатор ва 10 Квли ҳаво линияларига таянч устунлар ўрнатилмоқда.
Пешкў туманида истеъмолчилар учун табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида соҳа вакиллари томонидан газ маромлаш қурилмалари, газ қувурлари таъмирланмоқда, асосийси, техник тафтиш ишлари кучайтирилган.
Навоий вилояти:
Нурота туман электр таъминоти корхонаси томонидан "Кизилча" МФЙда электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари қурилди. Ҳозирги кунда СИП ўтказгичларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига 1,4 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 0,9 км қувурда белгиланган ишлар амалга оширилди. Хусусан, Кармана туманида 0,8 км, Хатирчи туманида 0,1 км газ қувурлар иситиш мавсумида фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилди. Режадаги 6,9 км газ қувурларини реконструкция қилиш ишлари 3,8 километрида, яъни Навбаҳор туманида тўлиқ якунланди.
Жами вилоят бўйича 7 дона ГТҚ капитал таъмирланди.
6,8 км газ қувурларини босим остида зичликка синаб, ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари бажарилди. 45,7 км ер ости газ қувурлари эса прибор усули билан текширилиб, газ сизиб чиқиш ҳолати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқланди. 85,2 км газ қувурлари бўёқлаб бўлинди.
Самарқанд вилояти:
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари вилоятда жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Каттақўрғон шаҳар Амир Темур маҳалласидаги юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди ва газ қурилмалари бўёқланди.
Оқдарё тумани "Бозоржой" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси тўлиқ тафтишдан ўтказилиб, бўёқланди.
Самарқанд шаҳар "Дўстлик" МФЙда жойлашган юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаси тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.
Тошкент шаҳри:
Юнусобод туманида 377 та газ маромлаш пункти (ГРП) мавжуд бўлиб, “Yunusobodtumangaz” газ таъминоти томонидан 65 таси техник кўрикдан ўтказилди. 6 таси таьмирланди ҳамда 21 таси тўлиқ бўёқланди. Айни вақтда “Ҳасанбой” МФЙда газ маромлаш пунктлари бўёқланиб, назоратдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, “Sergelitumangaz” газ таъминоти томонидан “Сергели 4" мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг газ кувурлари буёқланмоқда.