Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида жазирама иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Бундай вазиятда, тирик жон борки соя-салқин жой қидиради, ёҳуд электр энергияси сарфи катта бўлган турли совутиш жиҳозлари ва бошқа маиший воситалар ёрдамида жон сақлайди. Бу эса, ўз навбатида, мавжуд автоматик қурилмалар ўта юклама билан ишлашига ва натижада фавқулодда аварияли ҳолатлар юзага келишига олиб келмоқда.
Аввал ҳам хабар берилганидек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча таркибий корхоналари томонидан бу каби муаммоларни бартараф этиш, электр таъминотидаги узилишларни олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тегишли мутахассислар; электромонтёрдан тортиб махсус автотранспорт ҳайдовчилари, паст кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар жалб этилган ҳолда, жойлардаги подстанциялар, трансформатор пунктлари, электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, юзага келаётган фавқулодда узилиш ва носозликлар тезкорлик билан бартараф этилмоқда.
Жойларда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар бўйича қуйидаги фотожамланма орқали танишишингиз мумкин.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Бу каби ишлар қолган ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ишчи-ходимлари томонидан ҳам жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.