Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 8 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Наманган вилояти:
Поп тумани Яккатут маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида электр энергияси бўйича 200 дан ортиқ янги таянчлар ўрнатилиб, 5 дона катта кучланишга эга бўлган трансформаторлар олиб келинди.
Андижон вилояти:
Тумандаги Кўл бўйи, Аралхон, Шеробод, Қумтепа, Тулкобод, Оқтепа маҳаллаларида 6 дона замонавий трансформатор пунктлари ишга туширилди.
Навоий вилояти:
Кармана туманининг “Дурман” МФЙ ҳудудларида “Обод маҳалла” дастури доирасида 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди ва 10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида модернизация ва янгилаш ишлари бажарилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятдаги 41 км газ тармоқларини тартибга келтириш ва бўёқлаш режалаштирилган бўлиб, айни кунга қадар 32,7 километрида белгиланган ишлар якунига етказилди. Режадаги 96 та газ тақсимлаш пунктларининг 86 тасида қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хатирчи туманидаги “Галабек” ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2,8 км газ тармоқлари реконструкция қилиниб, бўёқлаш ишлари олиб борилди. 25 та газ тақсимлаш пункти қайта таъмирланиб, хавфсилиги таъминланди.
Қизилтепа туманининг “Гулбоғ” ва “Айрончи” маҳаллаларидаги 11,3 км газ тармоқларида тартибга келтириш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. 26 та газ тақсимлаш пункти жорий таъмирланиб, бўёқланди.
Сирдарё вилояти:
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Оқолтин тумани “Алишер Навоий” ва “Обод” маҳаллаларида 8 дона янги трансформаторлар ўрнатилиб, 16 км га яқин электр ҳаво тармоқлари тортилди.
Сирдарё вилояти аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий йил 6 ой давомида вилотимиздаги 182 мингдан ортиқ истеъмолчиларига – 699,5 млн. кВт/соат ёки 278 млрд 923 млн сўмлик электр энергияси етказиб берилди. Аҳоли истеъмолчиларига 256,6 млн кВт/соат ёки 76 млрд 38 млн сўмлик ва улгуржи истеъмолчиларга 442,9 млн.кВт/соат ёки 202 млрд 884 млн сўмлик электр энергияси етказиб берилган.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Бахт” МФЙ ҳудудида 10 кВли электр тармоқлари учун темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 0,4 км 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилди. 400 кВА ва 160 кВА қувватга эга трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 400 кВАли трансформатор пункти орқали 185 та хонадон, 11 та улгуржи истеъмолчига кучланиш берилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Зафаробод туманида Чимқўрғон ҚФЙ ҳудудида 8,8 км 10/0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилиб, 2 дона 160 кВА трансформатор пунктларини ўрнатилди.
Зафаробод туманида Чимқўрғон ҚФЙ “Обод қишлоқ” дастури доирасида изоляцион кабель орқали 3 км 0,4 кВли ва очиқ сим орқали 3 км 10 кВли электр тармоқлари тортиш, 2 дона 160 кВА трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари якунига етган. 90 дона темир-бетон таянчлари олиб келинган бўлиб, шундан 60 донаси ўрнатиб бўлинган.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳри "Навбоғчиён" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси тўлиқ тафтишдан ўтказилиб, бўёқланди.
Ҳисоблагич ўрнатиш ишлари бошлангандан буён, вилоят миқёсида 74 313 та истеъмолчиларнинг хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди ва 69 047 та истеъмолчи “BillingGaz” дастурига уланди.
Қашқадарё вилояти:
Қарши тумани "Сарой" МФЙда янги 151 дона темир-бетон устуни ўрнатилиб, қарийб 15 км электр энергияси узатиш ҳаво тармоғи тортилди ва янги 2 та трансформатор ўрнатилди.
Тошкент вилояти:
Чиноз туманидаги "Яввош", "Яллама" МФЙ ларидаги эскирган симёғочлар демонтаж қилиниб, 38 дона темирбетон устунлари ўрнатилмоқда. Трансформатор пунктлари навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилмоқда.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Янгийўл тумани "Саидота" МФЙдаги 7 та газ тақсимлаш пунктлари жорий ва мукаммал таъмирланди. Туман марказидан газ қувури тортиб кулинмоқда.
Зангиота туман ТЭТК томонидан 278 трансформатор пункти кўрикдан ўтказилди.
Тошкент шаҳар:
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Учтепа туманидаги фидер Торговый-1 ва Торговый-2 узатмаларидан таъминланувчи паст кучланишли ТП-1951-сонли трансформатор подстанциясида мукаммал таъмирланди ва “Бешқайрағоч” маҳалласи ҳудудидаги ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски альюмин симларни янги 3,0 метрдан ортиқроқ янги замонавий русумдаги СИП кабель тармоқларига алмаштирилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Олмазор тумани “Мискин” МФЙда газ тақсимлаш пунктлари бўёқланиб, техник кўрикдан ўтказилди.
Олмазор туманида 60 668 нафар табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунгача 11 401 та табиий газ истеъмолчиларининг хонадонларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилди. Уларнинг 11 401 таси “BillingGaz” дастурига уланган.
Хоразм вилояти:
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Янгиариқ тумани “Сардорлар” маҳалласида 65 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 3.6 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари реконструкция қилинди ҳамда қуввати 160 кВА бўлган 2 та янги трансформатор ўрнатилди.