Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 9 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Булоқбоши тумани “Шарқюлдуз” МФЙ Зиёкор кўчасига 15 дона темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва “Бозорбоши” МФЙ Тўғрилик кўчасига эса 0,8 км узунликдаги СИП кабел тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 1230 та газ маромлаш қурилмасидан 616 донаси техник кўрикдан ўтказилди. 31.5 км ер ости қувурларининг ҳолати текширилди. 10.3 км газ қувурлари бўёқланиб, белгиланган режа 181 фоизга бажарилди. 7.4 км қувурлар эса ҳаво босими остида тозаланади ва синалди.
Бухоро вилояти:
Жондор туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича 5 та газ маромлаш қурилмаси тўлиқ таъмирланди, 531 таси эса тафтиш қилиниб, бўёқланди, шунингдек, ер ости газ қувурларининг 24,5 километрининг ҳолати текширилиб, 11,4 километри бўёқланди.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида 10 дона 10 кВли ва 25 дона 0,4 кВли келтирилган электр узатиш ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчларининг 20 донаси ўрнатилди. 400 метр 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган 35/10 нимстанциясидан чикувчи фидер “Хоразм”, 85 сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирланди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Арнасой тумани, Бахтли МФЙ, Ободлик кўчасида электр узатиш ҳаво тармоқлари учун 28 дона темир-бетон таянч устунлари олиб келинди.
Навоий вилояти:
Конимех туманида 5670 нафар истеъмолчиларни жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 382400 кг суюлтирилган газ билан таъминланди. Аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш учун эса 2та маҳсус транспорт билан таъминланган. 4190 нафар истеъмолчига маҳсус ID -карталар расмийлаштирилди.
Наманган вилояти:
Норин туманидаги “Қизилтов” ҳамда “Кемабоши” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида айни пайтда 3,4 км масофага янги тармоқ тортиш ҳамда 231 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, қўшимча 250 кВА қувватга эга бўлган 2 дона трансформатор пункти ўрнатилиб, монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда "Data center"лар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Поп тумани Чодак қишлоғи ҳудудига янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Наманган шаҳар янги Наманган тумани 110/10 кВли "Самарқанд" подстанциядан чиқувчи 10 кВли "Бўстон" тармоғига уланган, "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини "Мустақиллик 10 йиллиги" кўчасида янги қурилиш ва йўлларни кенгайтирилиши ҳисобига электр таянчларини жойини алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳрининг чекка ҳудудида жойлашган "Дукчиги" маҳалласида яшовчи истеьмолчиларга 2200 кг суюлтирилган газ маҳсулотлари тарқатилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Пастдарғом туманидаги 12240 та табиий ва 9564 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига, жами 21 804 та аҳоли хонадонларидаги газ ускуналарига техник хизматлар кўрсатилди.
Дастурга мувофиқ, Паст Дарғом туманидаги “Галатут” маҳалласига электр энергиясини етказиб берувчи ТП-2972 электр қурилмасига қўшимча 100/10 кВли трансформатор уланди ва 10 дона янги темир-бетон устунлар олиб келинган бўлиб, айни вақтда уларни авария ҳолатидаги симёғочлар ўрнига ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар:
Яшнабод туман “Тарнов Боши” маҳалласининг Бунёдкор 3-тор кўчаси ҳудудидаги ТП-1980-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи қуввати ҲЛ-0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида ўрнатилган янги темир бетон устунлардаги эски альюмин симларни олиб ташлаш ҳамда ўрнига янги замонавий СИП русумидаги изоляцион кабель тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.