Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 13 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:

Асака тумани “Ганчиюз” МФЙ зовур бўйи кўчасида НС Ботир Ф Қоратепа ТП-355/400 кВА трансформаторнинг юкини енгиллатиш мақсадида 37 дона СВ-95-2.0 ва 13 дона СВ-110-3.5 маркали янги бетон таянчлар олиб келинди.

Вилоятнинг 22 та шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналарида замонавий электр хисоблагичлар ўрнатиш, трансформатор пунктларига маълумот алмашинув қурилмаларини киритиш ва истеъмолчиларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари изчил давом этмоқда. Бундан ташқари, трансформаторларга ўрнатилган концентратор қурилмаларининг локацияларини САS дастурига киритиш ҳамда ҳар бир трансформаторларга баланс ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти:

Умумий 43 мингдан ортиқ истеъмолчиларга хизмат кўратувчи Поп тумани электр таъминоти корхонасига қарашли 520 та трансформатор пунктлари мавжуд. Ҳар бир трансформатор пунктларига концентратор қурилмалари ўрнатилган бўлиб, улардан кунли кўрсатгичлар олинади.

Янги Наманган туманидаги 861-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Наманган шаҳар Янги Наманган тумани 110/10 кВли "Оромгох" подстанциясидан чиқувчи 10 кВ "Самарқанд" ҳаво тармоғига уланган қуввати 160 кВА 861-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширмоқда.
Навоий вилояти:

Конимех туманининг “Гулистон” маҳалласида 12 та газ тақсимлаш қурилмаси мавжуд бўлиб, шундан 2 таси юқори, қолгани ўрта босимли ҳисобланади. Куз-қиш мавсумида газ босими бир меъёрда бўлиши учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бир вақтнинг ўзида бўёқлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Навоий шаҳар "Ватан" маҳалласида жойлашган 243-246 сонли трансформатор пунктидан чиқувчи қуввати 10кВ бўлган ер ости кабель тармоқларида модернизация ва янгилаш ишлари бажарилмоқда.
Самарқанд вилояти:

Самарқанд шаҳри истеъмолчилари янги, «ақлли» электр ҳисоблагичлардан фойдаланишмоқда. Ўтган вақт ичида 128 мингдан ортиқ истеъмолчининг электр ҳисоблагичи биллинг тизимига уланди. Шунингдек, ҳудудларда сарфланаётган электр энергиясини автоматлаштирилган шаклда ҳисобга олиш ва назорат қилиш мақсадида "Data Center" маркази ишга туширилган.

Пайариқ тумани "Фаровон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ўрта босимли газ маромлаш қурилмаси тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.

Самарқанд вилоятида янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоятида 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур кўчаси бўйлаб Д-219 ммли узунлиги 6,5 кмлик табиий газ қувури тортилмоқда.
Сирдарё вилояти:

Гулистон туманининг “Теракзор” ва “Шарқ ҳақиқати” маҳаллаларига 163 дона янги Темир бетон устунлар ўрнатилиб, 12 км дан ортиқ электр тармоқлари қурилди. Шунингдек ушбу маҳаллаларга 6 дона турли қувватдаги янги замонавий трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Жиззах вилояти:

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани, Умар МФЙ ҳудудида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортилмоқда.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига асосан Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Наврўз МФЙ ҳудудида СИП элементларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Обод қишлоқ" дастури бўйича Зафаробод туманида Чимқўрғон ҚФЙ ҳудудида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Обод қишлоқ" дастури бўйича Мирзачўл тумани, Пахтазор ШФЙ ҳудудида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар:

"Тарнов Боши" маҳалласининг Бунёдкор, 3-тор кўчаси ҳудудидаги 1980-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи учун ўрнатилган янги темир-бетон устунларидаги эски алюминий симлар ўрнига янги замонавий СИП русумидаги изоляцион кабель тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тумандаги «Дўмбирабод» маҳалласи ҳудудида жойлашган ТП-1943-сонли трансформатор нимстанцияси фидер «Майсазор»дан таъминланувчи паст кучланишли 0,4 кВ ҳаво тармоқларидаги эски альюмин симларни 2000 м ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди.

Тошкент шаҳрида табиий газ истеъмолчилари сони 616 799 нафарни ташкил этади. Бугунги кунгача аҳоли хонадонларига 108 417 та замонавий газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Шайхонтоҳур туманида 13 045 та “ақлли” ҳисобдонлар ўрнатилди.
Тошкент вилояти:

"Тошкент ҲЭТК" АЖ таассурифидаги 22 туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари маъмурий биноларида энг замонавий техникалар билан жиҳозланган электр энергияси ҳисобини юритишнинг марказлашган тизими "Data center" лар фаолияти олиб бормоқда. Айни кунда Тошкент вилоятидаги деярли барча истеъмолчилар янги, “ақлли” электр ҳисоблагичлардан фойдаланишмоқда. Ўтган вақт ичида деярли барча истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичи биллинг тизимига уланиб бўлинди.

Вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида эрта тонгдан электрон ҳисоблагич ва концентратор ўрнатиш ишлари, янги темирбетон устунларга симларни кўчириш ва бошқа эксплуатация ишлари бошлаб юборилди.

Янгийўл тумани, "Тинчлик" МФЙ ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зоналари иштирокчилари учун янги қуввати 110/35/10 кВлик подстанция, унда энг замонавий 2 та 25000 кВА лик трансформаторлар, 8 та ячейкалар ва унга тегишли 5 км узунликдаги юқори кучланишли электр тармоқларини қурилиш ишлари якунига етмоқда.

Паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент вилоятининг Бўка туманинг энг олис Сегизбаев ва Кўкорол МФЙ ҳудудларида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортилмоқда.

Пискент тумани Дўнгқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган №211-сонли трансформатор пунктини юксизлантириш ишларини ташкиллаштириш, "Оқтепа" устачилик бўлими ишчилари томонидан янги темирбетон устунлар ўрнатиш жараёнлари бошлаб юборилди, кейинги босқичда СИП кабеллари тортиб бериш ишлари амалга оширилади.

Зангиота туманидаги "Ниҳол" ва "Олмазор" МФЙ лардаги ёғоч устунлар темир бетон устунларга алмаштирилмоқда. Ушбу маҳаллаларда 35 та таянчлар алмаштирилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти:

Урганч шаҳридаги Байналмилалчи ва Зиёкорлар маҳаллаларида янги темир бетон таянч устунларини ўрнатилмокда.

Боғот тумани Нурлихаёт маҳалласи аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 100кВА қувватдаги трансформатор ўрнига қуввати 160кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.
