Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 15 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
Вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш, трансформатор пунктларига маълумот алмашинув қурилмаларини киритиш ва истеъмолчиларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари изчил давом этмоқда. Бундан ташқари, трансформаторларга ўрнатилган концентратор қурилмаларининг локацияларини САS дастурига киритиш ҳамда ҳар бир трансформаторларга баланс ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Хонобод шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида “Анҳор” МФЙ “Қорадарё” кўчасида жойлашган газ тақсимлаш қурилмаси (ГТҚ) техник кўрикдан ўтказилди.
Шу кунга қадар 49 та ГТҚ техник кўрик ишлари сифатли тарзда бажарилиб бўлинди. 1,9 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди. Шунингдек, режадаги 0,5 км қувурлар бўёқланди.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Жиззах вилояти, Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ, Олтин водий кўчасида 2021 йил давлат дастури бўйича 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Ғаллаорол тумани, Бахт МФЙ ҳудудида 160 кВАли трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Фориш тумани, Ўхум МФЙ, Мўла қишлоғида 86-сонли трансформатор пунктини юкламасини енгиллатиш учун қўшимча 1 дона 100 кВАли траснформатор пункти ўрнатилди.
Шунингдек, электр узатиш тармоқлари учун темир-бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда ҳамда ишлар давом этмоқда. 650 метрга яқин 0,4 кВли электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти:
Қизилтепа туманида 14 400 нафар табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, жами 38 та маҳалла табиий газ билан газлаштирилган, бугунги кунда “Айрончи”, “Сўфиён”, “Буюк ипак йўли”, “Маликобод”, “Узилишкент”, “Оқработ”, “Гулбоғ” маҳаллаларидаги 11 мингдан ортиқ истеъмолчига замонавий ҳисобдон ўрнатиб бўлинди. “Бўлакработ”, “Бўстон”, “Ғойибон” маҳалларида ҳисоблагич ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти:
Поп туманининг Чодак қишлоғи Боғишамол МФЙдаги қуввати 100 кВА бўлган 389-сонли трансформатор пункти мукаммал таьмирланмоқда.
Наманган шаҳар янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган 110/10 кВ "Оромгох" подстанциясидан чиқувчи "Самарқанд" ҳаво тармоғидаги таянчларни хавфсиз жойга кўчирилмоқда.
Тошкент шаҳар:
Учтепа туманида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиб мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.
Жумладан, Учтепа тумани бўйича жорий йил бошидан электр узатиш тармоқларининг 64,20 км узунликдаги қисми мукаммал таъмирланди. Турли қувватдаги трансформатор пунктларидан 31 донаси тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида Шайхонтоҳур туманида ўтган 6 ой давомида аҳоли хонадонларидаги 7 850 дона газ плита, 3 410 дона сув иситиш қозони, 6 584 дона иситиш печи, 957 дона газ ускуналари техник тафтишдан ўтказилди.
Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан паст кучланишли ер остидан ўтган кабель тармоғидаги узилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича келиб тушган мурожаатлар зудлик билан ижобий ҳал этилди ва электр таъминоти қайта тикланди.
Юнусобод туманининг Ҳасанбой, “Ҳусниобод” “Юнусобод” маҳаллаларида “ақлли” ҳисобдонлар ўрнатилмоқда. 2021 йил якунига қадар республика бўйлаб, замонавий табиий газ ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатиш кўзда тутилган.
Тошкент вилояти:
Чиноз туманининг энг олис Гулзоробод МФЙ ҳудудларида эскирган симёғочларни янги темирбетон устунларга алмаштириш ва 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бугун яна маҳаллага 18 дона темирбетон устунлар келтирилди.
Фарғона вилояти:
Қўқон шаҳар “Ёшларобод” МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 6 кВли “Авғонбоғ” электр узатиш тармоғини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Фарғона туманининг “Пасткиарча” МФЙ ҳудудидаги мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида ҳудудга 2 дона янги замонавий трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди ва 140 дан ортиқ янги таянч ўнатиш ва тармоқ тортиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ёзёвон туманининг “Марказий Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд узоқ йиллардан буён ўта юклама билан ишлаб келаётган трансформатор пункти ўрнига янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилди ва темир–бетон таянчларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, 0,5 км узунликда 10 кВли, 1,5 км узунликдаги 0,4 кВли электр узатиш тармоғини янгидан қуриш режалаштирилган.
Риштон туманининг “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди ва янги электр узатиш тармоғини тортиш учун ҳудудга олиб келинган темир–бетон таянчларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари дорасида Қува тумани “Турк” МФЙнинг “Зиёратгоҳ” коʼчасида янги электр узатиш тармоғини қуриш ишлари бажарилмоқда.