Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 16 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:

Шаҳрихон туманида жойлашган “Муллабой” МФЙда жами 512 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга сифатли электр энергияси етказиб бериш учун қуввати 100 кВА бўлган КТПс русумидаги трансформатор пункти олиб келинди. Бундан ташқари 23 дона темир бетон таянчлар олиб келиниб ҳозирда ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар доирасида вилоятдаги “Асака”, “Шаҳрихон” ва “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шохобчаларида белгиланган режага мувофиқ назорат тарозилари ва манометрлар давлат стандарти кўригидан ўтказилди. Шунингдек, зулфинлар, электр ёритгичлар, ерлантириш (заземления), чақмоқ қайтаргичларнинг созлиги теширилиб, электр таъминоти қурилмалари, ёнғинга қарши сув пуркагичлар, насос ва шланглар мавсумга шай ҳолга келтирилди.

Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимининг мини "data center"лари фаолият юритмоқда. Шунингдек, мини "Data Center" ларга малакали мутаҳасислар саралаб олинган бўлиб, улар CAS дастури орқали барча электр станциялари, нимстанциялар, трансформаторлар юкламаси ва унга уланган истеъмолчилар тўғрисида маълумотларни геолокация орқали таҳлил қилиб борадилар.
Бухоро вилояти:

Бухоро шаҳар “Кўкалдош” МФЙ ҳудудидаги “Хўжа Нуробод”, “Мирзо Улуғбек”, “Хўжа Порсо” ҳамда “Пойи остона” кўчаларидаги электр энергияси истеъмолчиларини сифатли, меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудга қўшимча равишда тўла қуввати 250 кВА бўлган замонавий трансформатор пункти ўрнатиб берилди.

Когон шаҳрида истиқомат қилувчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг 2020 йил давомида 2 1056 та газ жиҳозига техник хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йилда 32 395 та газ жиҳозга техник хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар эса 12 783 тасининг техник ҳолати назоратдан ўтказилди.
Когон шаҳрининг “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини Байналминал кўчасидаги хонадонлар газ жиҳозлари техник ҳолатлари кўздан кечирилди.

Бухоро вилоятида 123 мингдан ортиқ хонадонларга замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди. Вилоятнинг олис ҳудуди саналмиш Олот тумани табиий газ истеъмолчилари ҳам тўлиқ замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланди.
Туманда 5 037 нафар табиий газ истеъмолчилари бўлиб, уларнинг барчасига янги ҳисобдонлардан ўрнатилди. Шунингдек, “BillingGaz” дастурига уланиб, ҳозирда истеъмолчилар табиий газ учун тўловни ўз вақтида ҳамда муаммосиз тўлаш имкониятига эга бўлишди.
Жиззах вилояти:

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида янги СИП русумидаги изоляцион кабель орқали 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Зарбдор тумани, Тараққиёт МФЙ ҳудудида жойлашган «Й.Қурбонов» номли 35/10 кВли нимстанциясига RADIOMER дастурида ишловчи модем ускунаси ўрнатилиб, барча чиқувчи фидерлардаги ҳисоблагичлар тўлиқ уланди. Дастур орқали барча электр ҳисоблагич маълумотларини узатиш йўлга қўйилди.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ, Ободлик кўчасида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Навоий вилояти:

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Конимех туманининг “Шўртепа” маҳалласида 17 та газ тақсимлаш қурилмаси орқали ҳудуддаги 525 та хонадонга табиий газ етказилади. Уларнинг 2 таси юқори босимли, қолган 15 таси ўрта босимли ҳисобланади. Ушбу газ тақсимлаш қурилмаларининг барчаси техник кўрикдан ўтказилиб, газ сизиб чиқиш эҳтимоли мавжуд бўлган қисмлари қайта таъмирланди. Очиш ва ёпиш жўмраклари назоратдан ўтказилиб, иситиш мавсумида фойдаланиш учун хавфсизлиги таъминланди.
Наманган вилояти:

Мингбулоқ тумани Қолгандарё маҳалласига 5.7 км масофага янги электр тармоғи, 190 та темир-бетон таянчлар ҳамда 250 қувватга эга 2 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Ҳозирда мазкур ҳудудга замонавий "СИП" (Самонесущий изолированный провод) кабель тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда

Норин туманидаги Тошлоқ маҳалласига 110/35/10 кВли "Хаққулобод" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Тошлоқ" тармогига уланган 105-сонли қуввати 250 кВА бўлган трансформатор ўрнига янги қуввати 400 кВА бўлган замонавий типдаги трансформатор пунктига алмаштириш ишлари бажарилмоқда.
Самарқанд вилояти:

Пайариқ туманига Челак шаҳарчасида жойлашган “Челак” нимстанцияси орқали электр энергияси етказиб берилади. Мазкур нимстанция иккита 16 минг кВАли трансформатор билан ишлар эди. Туманда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сонининг ортиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Буни инобатга олиб, мазкур нимстанциядаги битта 16 минг кВАли трансформатор янги 25 минг кВАлисига алмаштирилди.

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида “Обод маҳалла” давлат дастурига асосан “Илм” маҳалласида 12,1 км 10 кВли, 26,3 км 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи ҳамда трансформаторлар таъмирланган эди. Дастур доирасида яна янги 100/10 кВли янги трансформатор пункти ўрнатилди. 68 та эски симёғочлар темир-бетор таянчларга алмаштирилиб, 1,7 км СИП-2 русумли изоляцияланган ва 0,5 км 10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи тортилди.
Тошкент вилояти:

Зангиота тумани 1 сектор ҳудудидаги "Файз" маҳалласида янги қурилган кўпқаватли уйларга янги трансформаторларни қўйиш, улаш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти:

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, аҳоли истеъмолчиларига 3026.9 (уч минг йигирма олти тонна тўққиз юз) кг суюлтирилган газ хажмлари етказиб берилди.
Тошкент вилоятидаги истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлашда Оҳангарон туманидаги “Оҳангарон ГТС” МЧЖ ойлик тарқатиш қуввати 2 746 тонна, Чирчиқ шаҳридаги 2 746 тонна ва Қуйичирчиқ туманидаги ташкилотлар томонидан қуввати 499 тонна миқдорда етказиб берилади. Ҳозирги кунда Бўка тумани ҳудудида газ тўлдириш шохобчасининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“E-Gaz” дастури ёрдамида барча истеъмолчилар ва маиший газ баллонларининг рўйҳати шакллантирилиб, тизим фаолияти йўлга қўйилди.
Тошкент шаҳар:

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Юнусобод тумани хонадонларидаги газ плита, сув иситиш қозони ва иситиш печлари техник тафтишдан ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти:

Данғара туман «Қизилмушт» МФЙ Эшонбобо қишлоғидаги носоз “столба”лар таъмирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси:

Тахиатош туманида режага асосан 47,0 км электр тармоқлари тортиш ва 10 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган эди, шу кунга қадар 9 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва 16,1 км СИП кабеллари тортилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Сарайкўл” ОФЙ Филланой овулида ҳам 3,7 км электр тармоқлари тортиш, 137 дона бетон таянчлар ва 1 дона 160 кВА трансформатор пункти ўрнатиш ишлари ниҳоясига етказилди.
