Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 17 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
Балиқчи тумани “Дўстлик” МФЙ Наврўз кўчасига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келинди ва 48 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Эндиликда 1.3 км узунликдаги 10.04 кВ ҳаво тармоғи тортиш режалаштирилган.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури доирасида Зарбдор тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида янги 160 кВАли трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шароф Рашидов тумани, Равот ҚФЙ, Нонисангил МФЙ ҳудудида эски 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини демонтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Шароф Рашидов тумани “Раваллиқ” ҚФЙ ҳудудидан ўтган 159 диаметрли газ трубасини ер остига тушириш ҳамда “Тоқчилик” ҚФЙ ҳудудидаги 1000 дан зиёд хонадонлардаги газ таъминотини яхшилаш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти:
Деҳқонобод туманининг Оққишлоқ маҳалласи “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5 та янги трансформатор ўрнатилиб, симёғочларни тўлиқ янги темир бетон устунларига алмаштирилди ва замонавий ҳаво кабелларини тортилди.
Вилоятда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларидан ўрин олган 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 211 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктларини янги қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 1 633 та таянч устунлар ўрнатилди. 216,5 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктлари янги қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилди.
Навоий вилояти:
Қизилтепа тумани “Хисбуддин” маҳалласида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури доирасида янги 21 та темир бетон таянч устунлари ўрнатилди, 1.6 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди.
Учқудуқ туманида истеъмолчиларга “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланди. Ҳонадонларга G4, G2,5 ва G1,6 русумдаги ҳисобдонлар ўрнатилди. Маълумотлар “BillingGaz” дастурига киритилиб, энди тумандаги барча истеъмолчиларнинг табиий газ учун тўловларини автоматлаштирилган тизим орқали назорат қилиш имкони мавжуд.
Сирдарё вилояти:
Ширин шаҳрида “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган “Мирзо Улуғбек” МФЙдаги аҳолига табиий газни ўз вақтида бир маромда етказиб бериш мақсадида, ушбу маҳалладаги барча ГТҚлари тафтишдан ўтказилди. Шунингдек, мавжуд газ қувурлари мос рангларга бўёқланди.
Хоразм вилояти:
Шовот тумани “Маданият” маҳалласида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури доирасида эски ёғоч устунлар янги 45 та темир бетон таянч устунларига алмаштирилиб, 6,6 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинган бўлса, 1.2 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди. Маҳалладаги 250кВА қувват билан ишлаётган трансформатор реконструкция қилиниб, юкламани камайтириш мақсадида янги 250 кВА қувватга эга трансформатор ҳам ўрнатилди.
“Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури доирасида Урганч шаҳар “Зиёкорлар” маҳалласига ўрнатилган янги трансфармоторга 10 кв ҳаво тармоғини тортиш ишларини бажаришмоқда.
Тошкент шаҳар:
Учтепа тумани худудидаги трансформатор пунктидан янги турар-жой биносига паст кучланишли кабель тармоқларини улаш ишлари олиб борилди.
Айни вақтда, "Московский-2" фидер узатмасидан чиқувчи трансформатор подстанциясида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Обод маҳалла” дастури доирасида Сергели туманига қарашли «Зиёкор» маҳалласидаги барча электр узатиш кабель тармоқларини жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Айни кунларда тумандаги «Зиёкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Тепличний» нимстанциясидан таъминланувчи «Титан» фидери юқори кучланишли 10 кВли 6554-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи ҳаво тармоқларидаги эски симларни янги 300 метрдан ортиқроқ янги замонавий СИП симларига алмаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси:
Мўйноқ туманидаги 1 минг 255 хусусий уй хўжаликларига кириш қийин деб ҳисобланган Қозоғдарё, Мадели, Бозатау ва Ҳаким-Ота қишлоқ кенгашларида суюлтирилган газга уланган. "Жигарранг газни тўлдириш қопқоғидан" олиб келинган газ баллонлари ўз вақтида махсус "ИСУЗУ" автоуловларида этказиб берилмоқда. Ўтган 6 ой давомида суюлтирилган газнинг йиллик таъминоти 205,8 тоннани ташкил этди, 111,4 тонна суюлтирилган газ импорт қилинди ва 107,8 тонна суюлтирилган газ баллонлари истеъмолчиларга этказиб берилди.