Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 19 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
Андижон шаҳрида жойлашган “Ишчилар” МФЙда Ҳакимов ҳамда Темирйўл кўчаларига 11 дона темир бетон таянч ҳамда 250 кВА қувватдаги трансформатор пункти олиб келинди. Шунингдек, дастур асосида “Қўқон”МФЙ га 7 дона темир бетон таянчлар олиб келиб туширилди.
Қўрғонтепа тумани Нимстанция Ойим 35/10 кВА дан чиқувчи Ниёзий электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланувчи “Дардоктепа” МФЙ Табобат кўчасига қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Шунингдек, 62 дона темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди ҳамда 2.3 км тармоғ тортилди.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ ҳудудидаги Ободлик кўчасида темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ҳамда 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти:
Паст Дарғом туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарори ижросига асосан туманнинг “Тўрттом” маҳалласига 1 та янги 100/10 кВАли трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, 14,8 км 10 кВли ҳамда 34,2 км 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи, 12 та трансформатор пункти таъмирланди.
Хизмат вазифасини ўтаб бўлган 46 та симёғоч ўрнига янги темир-бетор таянчлар ўрнатилиб, 2 км масофага СИП-2 маркали ҳаво электр узатиш тармоғи тортилди.
Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур кўчаси бўйлаб Д-219 ммли узунлиги 6,5 километрлик табиий газ қувури тортилмоқда.
Қашқадарё вилояти:
Муборак туманида "Обод қишлоқ" дастури ижроси бўйича "Сариқ"МФЙ ҳудудида 8 км ҳаво линиясини янгилаш ва 1транформатор ўрнатиш бўйича белгиланган ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилди.
Сурхондарё вилояти:
Айни кунларда республикамиз шаҳар ва қишлоқларида аҳоли хонадонларига янги “ақлли” электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда. Ушбу ҳисоблагичларнинг тузилиши, ишлаш принциплари, газни юқори аниқликда ҳисобга олиш, ёнғин хавфсизлиги ва тўлов интизомини таъминлашдаги имкониятлари, уларни ўрнатиш ва ишлатиш жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган муҳим жиҳатлар хусусида аҳолига кенг маълумот бериб борилмоқда.
Тошкент вилояти:
Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида трансформаторларга концентраторлар, баланс ҳисоблагичлар ва аҳоли хонадонларига "ақлли электрҳисоблагичлар" ўрнатиш ишлари давом эттирилди.
Тошкент шаҳар:
Учтепа туманининг «Қуйи дарҳон» МФЙ ҳудудидаги 0,5 км узунликда 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи тортиб келиш, 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоғининг 1,7 км узунликдаги қисми тўлиқ замонавий электр узатиш кабел тармоғига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда эски ёғоч устунларни олиб ташлаб, ўрнига янги темир–бетон таянчларни ўрнатилиш ишлари бажарилмоқда.
Фарғона вилояти:
Фарғона туманидаги Тоштепа қишлоғи, қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган анклав ҳудуд ҳисобланади. Ҳудудга “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 35 га яқин янги темир–бетон таянчлари олиб келинди.
Қўқон шаҳарнинг “Ёшларобод” МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 6 кВли “Авғонбоғ” электр узатиш тармогғида мукаммал таъмирлаш, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария ҳолатига келиб қолган таянчларни созлаш ишлари бажарилмоқда.
Фарғона туманининг “Пасткиарча” МФЙ ҳудудига 2 дона янги замонавий трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, 1,0 км узунликда 10 кВли, 3,1 км узунликда эса 0,4 кВли электр узатиш тармоғини янгидан қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 140 дан ортиқ янги таянч ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ёзёвон туманининг “Марказий Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғинида янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, 0,5 км узунликда 10 кВли, 1,5 км узунликда эса 0,4 кВли электр узатиш тармоғи янгидан қурилиб, айни пайтда бу ерда янги темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.