Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 23 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:
Балиқчи тумани “Оқ қўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон ва Балиқчи магистрал йўли билан кесишган жойида 5-6- таянчлар оралиғидаги салқи ҳолатга келган ўрта фаза симини электр ускуналарининг тузилиш (ПУЭ)қоидаларига асосан, белгиланган ер билан энг пастки сим оралиғини 7,5 метрга кўтариш (габарити) ишлари олиб борилди.
Навоий вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Кармана тумани “Қаҳрамон" МФЙ кўчасига 104 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Эндиликда 5 км узунликдаги 04 кВ ҳаво тармоғи тортиш режалаштирилган. Шу билан бирга "Дўрман" МФЙга 1 та трансформатор пункти олиб келинди ва 28 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Наманган вилояти:
Наманган шаҳар, янги Наманган тумани худудида жойлашган 110/6 кВли "Шимолий" нимстанциясидан чиқувчи "Дўстлик-2", "РП-Электротерм" билан 206-трансформатор пункти орасидаги 6 кВли кабелида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани Мустақилликнинг 5 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр таъминоти билан таъминловчи "Оромгох" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Самарқанд" электр узатиш тармоғидаги куввати 250 кВА бўлган 1267-сонли трансформатор пункти шикастланган эди. Ҳозирда трансформаторни демонтаж, монтаж қилиш ишлари амалга оширилиб, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
Наманган вилоятида 20 июль кузатилган кучли шамол ва ёмғир сабаб электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларига етказилган жиддий зарарларни бартараф этиш бўйича 200 дан ортиқ малакали ходимлардан иборат тезкор бригадалар ташкил қилинди.
Умумий ҳисобда 4 дона 110 кВли нимстанция, 3 та 110 кВли ва 1 та 35 кВли электр узатиш тармоғида шикастланиш, 9 та трансформатор пункти, 87 та 6/10 кВли электр узатиш тармоқларида носозликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун жами 55 та тезкор бригада, 12 та автокранлар машиналари, 3 дона синов-созлаш лаборатория техникаси, 25 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилди.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Арнасой тумани, Тинчлик МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ҳамда 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ишлари якунига етмоқда.
Сирдарё вилояти:
Сардоба туманидаги мавжуд 5715 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига йил бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар туманга ажратилган фонд миқдори 452 тн 220 кгни ташкил этган бўлса, амалда ушбу кўрсаткич жорий йилнинг 30 июнигача 556 тн 60 кгни ташкил этди, бу эса режага нисбатан 123%ни ташкил этади.
Қашқадарё вилояти:
Вилоятда жами табиий газ қувурларининг умумий узунлиги 3505 км бўлиб, шундан 313,7 км юқори, 780,1 км ўрта ҳамда 2411,2 кмлик қисми эса паст босимли қувурлар ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, ер ости табиий газ қувурларининиг умумий узунлиги 338,8 км, ер усти эса 3166,1 кмни ташкил қилади.
Қарши шаҳрида 1,4 км ҳамда Касби туманида 1,5 кмлик табиий газ қувурларини мукаммал таъмирлаш орқали 5282 та аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминотини яхшилаш режалаштирилган бўлиб, айни кунга қадар Касби туманида 1,2 км газ тармоқларини мукаммал таъмирлашга эришилди.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида мавжуд 5473 дона газ тақсимлаш пунктларининг 3049 донаси тўлиқ тафтишдан ўтказиб бўлинди.
Хоразм виялоти:
Урганч тумани “Орзу” маҳалласида “Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари доирасида электр узатиш тармоқлари, янги 250 кВА қувватга эга трансформатор пунктлари ҳамда эски ёғоч устунлар ўрнига темир-бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда.
Фарғона вилояти:
35/10 кВли “Ёзёвон” нимстансияси Ёзёвон туманидаги аҳоли ва тадбиркорлик субектларининг қарийб 60 фоиздан ортиғини электр энергияси билан таъминлайди. Мазкур нимстантсияда 2 дона ҳар бирининг қуввати 4000 кВАдан бўлган куч трансформаторлари мавжуд “Ёзёвон” нимстансиясидаги Т1 куч трансформатори тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Давлат дастурлари ижросини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида навбатдаги темир–бетон таянчлар, бутловчи электр қурилмалар ҳамда янги трансформатор пунктлари ортилган юк карвони Сўх туманига йўл олди.
Республика:
Қорақалпоғистон Республикаси ва 5 та вилоятда АСКУЭ тизимига мос ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилди. Галдаги вазифа – “биллинг”га улаш ишларини жадаллик билан якунлаш.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида АСКУЭ тизимига мос келувчи ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди. 23 июль ҳолатига, жами 7 млн 269 мингдан ортиқ (98%) ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.
Шу билан бирга, ўрнатилган ҳисоблагичларнинг қарийб 6 млн 476 мингдан ортиғи (89 %) “биллинг” тизимига уланган бўлиб, ҳозирда ҳисоб-китоблар автомат равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнлар жойларда фаолияти йўлга қўйилган Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказ (Data-center)лар орқали марказлашган ҳолатда бошқарилади.