Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 28 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Қорақалпоғистон Республикаси:
Нукус шаҳрининг «Қум овул» макон фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига мувофиқ, йирик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти:
Қўрғонтепа туман Қорасув шаҳар А. Яссавий МФЙ Шодлик кўчасида 26 дона темир-бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Теракзор” МФЙ Гулчаман кўчасига 76 дона темир бетон таянч олиб келиб ўрнатилди, 1.5 км электр узатиш тармоғи тортилди, 1 дона трансформатор пункти ўрнатилди.
Шунингдек Бўстон МФЙ ҳудудига ҳам 37 дона темир бетон таянч олиб келиб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Ш.Рашидов тумани, Нонисангил МФЙ ҳудудида темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ҳамда электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Мирзачўл туманида 7 км 400 м газ қувури ҳаво босими остида синалди, 5 км 500 м газ қувури прибор усулида текширилди, шунингдек 116 та газ тақсимлаш шаҳобчаси тафтиш қилинди ва 2 км газ қувури бўёқланди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Зафаробод тумани, “Чимқўрғон” ҚФЙда 2 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва 7 км.га яқин СИП кабеллари тортилди. 90 дона темир бетон таянч олиб келиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Пахтакор туманида Боғишамол ва Пахтакор ҚФЙнинг Ўзбекистон кўчасида 160 кВАли янги трансформатор пунктини ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари электр узатиш ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти:
Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Ёшлик” маҳалласининг “Сарбон-3” кўчасида электр тармоғи учун темир бетон таянчларни монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.
Тошкент вилояти:
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Бўка туманида электр тармоқларни реконструкция ва модернизация қилиш, эскирган ёғоч устунларини янги темир-бетон таянчларга алмаштириш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, янги замонавий СИП кабелларни тортиш, авариявий тиклаш ишларини олиб бориш каби тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан Ангрен шаҳар худудидаги “Истиқлол” МФЙ худудида жойлашган 235-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи электр тармоғига янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Тошкент шаҳар:
Учтепа туманидаги Чилонзор 23-мавзе, “Тинчликобод” МФЙ, Чаманзор-1, Чаманзор-2 фидери, қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли 1832-сонли трансформатор подстансиясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янги ҳаёт туманида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида “Чортоқ” маҳалласи “Гулзор 1” ва “Гулзор 7” тор кўчаларида 2 900 метр жойга, 50 мм ўрта босимли газ қувури тортилмоқда. Уч босқичли газ таъминот тизими икки босқичли газ таъминот тизимига алмашритилмоқда. 8 дона газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) қисқартирилиб, 1 дона замонавий, қуввати юқори бўлган ГТПни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сергели тумани “Йўлдош- 8” мавзеси 2841-сонли трансформатор нимстансиясида муккаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд вилоятида электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда вилоят миқёсида 82 807 та истеъмолчилар хонадонига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 78 332 та истеъмолчи “BillingGaz” дастурига уланди. Айни пайтда вилоятда замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари давом этиб, бунга 163 та махсус бригада жалб этилган.
2021 йилнинг биринчи ярмида Cамарқанд вилоятидаги 3 988 та табиий газ истеъмолчилари хонадонларига замонавий энергия тежамкор газ ускуналарига ўрнатилди. Бунинг натижада истеъмолчи 25-35 фоиз газ ҳажмини тежайди ва оила бюджетини ортиқча сарф-харажатдан холос этади.
Навоий вилояти:
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан, Ғазгон шаҳар “Мармаробод” МФЙга 160 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. Эндиликда 6 км узунликдаги электр узатиш тармоғи тортиш режалаштирилган. Шу билан бирга “Тумор” МФЙга 2 та трансформатор пункти олиб келинди ва 150 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.