Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 2 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Андижон вилояти:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Андижон тумани “Саҳоват” МФЙ ҳамда “Соғлом турмуш” МФЙ ҳудудларидаги кўчаларга жами 13 дона темир бетон таянч олиб келинди. 2 дона қуввати 250/400 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Эндиликда ушбу кўчаларга яна 31 дона темир бетон таянч, 2,4 км узунликдаги электр узатиш тармоғини тортиш ишлари режалаштирилган.
Бундан ташқари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Мустақиллик” МФЙ ҳудудига 20 дона темир бетон таянч олиб келиб ўрнатилиб, 380 метр узунликдаги СИП кабель тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятнинг Т-2 16000 кВли “Автозавод” подстанциясини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Балиқчи тумани Наврўз кўчасига 48 дона темир бетон таянч ва 160 кВА қувватидаги трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек “Ғайрат” кўчасида ҳам ишлар самарали давом эттирилиб, бу маҳаллага 66 дона темир бетон таянч, 100 кВА қувватдаги трансформатор пункти ўрнатилди. Ҳозирда ушбу кўчаларга жами 2,3 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти:

Норин туманида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 27,8 км масофада янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 487 донадан ортиқ темир бетон таянчлар, қўшимча 10 дона янги трансформатор пунктлари келиб ўрнатилди.
Шунингдек, 24 дона трансформатор пунктлари ҳамда 53,3 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланиб, аҳолига янада сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.
Тошлоқ маҳалласида 1.41 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 37 дона темир бетон таянчлар, қуввати 400 кВА бўлган трасформатор пункти ўрнатилди. Тегирмонбошида эса 3.24 км масофага янги тармоқ тортилмоқда. 68 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Бир дона қуввати 250 кВА бўлган 96-сонли трансформатор пункти 400 кВА бўлган трансформатор пунктига алмаштирилиб, ишга туширилди.
Тошқинда 2.81 км янги тармоқ тортиш, 89 дона темир бетон таянч ўрнатиш ва СИП кабель тортиш ишлари бажарилмоқда.

Мингбулоқ туманида 110/35/10/6 кВли "Мингбулоқ" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Коллеж" тармоғига уланган, қуввати 160 кВА бўлган 341-сонли носоз трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Поп туманининг Яккатут маҳалласига 3,2 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 71 дона темир бетон таянчлар, қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб монтаж қилинди. Куштепа маҳалласига 4,2 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 96 дона темир бетон таянчлари ва қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пунктлари ўрнатилиб монтаж қилинди.
Навоий вилояти:

Навоий вилоятининг 12 та шаҳар ва туманларида замонавий электр хисоблагичлар ўрнатиш, трансформатор пунктларига маълумот алмашинув қурилмаларини киритиш ва истеъмолчиларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари белгиланган муддатларда ниҳоясига етказилди.
Самарқанд вилояти:

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги чекка қишлоғу маҳаллаларда ҳам электр тармоқлари модернизация қилинмоқда.
Жумладан, туманнинг “Болдир” маҳалласида 34 та темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, уларга электр узатиш тармоқларини демонтаж қилиш ишлари ҳам якунланди. Электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида 2 828-сонли трансформатор пунктига қўшимча 100/10 кВА кучланишли электр ускунаси ўрнатилди.
Тошкент вилояти:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Зангиота тумани "Саховат" маҳалласида катта кучланишли подстанцияларга совутиш парраклари ўрнатилмоқда.
Хоразм вилояти:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятда 730,8 км узунликда электр узатиш тармоқлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг шу кунига қадар 333,5 км узунликда электр узатиш тармоқлари қурилди. Бундан ташқари 157 дона трансформатор пункти янгидан қурилиб, ишга туширилди. “Ҳамид Олимжон” маҳалласида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 2 та 250 кВАли янги трансформатор ўрнатилиб, 4,9 км узунликдаги электр узатиш тармоғи тортилди.
