2021 йилнинг 1 августидан бошлаб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи халқаро API стандартининг қатъий талабларига мувофиқ I гуруҳ – SN 100, SN 150, SN 240, SN 350, SN 500 ва RL асос мойларини (минерал) ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтди.
Ушбу муҳим босқич “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан асос мойларнинг сифатини яхшилаш ва маҳсулотларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини ошириш борасидаги ишлар доирасида амалга оширилди.
Асос мойларини ҳам маҳаллий, ҳам чет эл истеъмолчилари янги стандарт бўйича маҳсулотларни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотиб олишлари мумкин.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида технологик жараёнларни янада модернизация қилиш бўйича ишлар давом этмоқда, кейинги мақсад – юқори сифатли II ва III гуруҳидаги асос мойларни ишлаб чиқаришга ўтиш.
Таъкидлаш лозимки, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ Ўзбекистон Республикасида сурков мойлари ишлаб чиқарувчи ягона ва Марказий Осиё минтақасида асос мойларни ишлаб чиқарувчи ўз сегментининг энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади.
Экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида истеъмолчиларнинг янги замонавий турдаги мойларга бўлган талабини қондириш учун биринчи марта Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида API SL мойларининг замонавий тоифасидаги ва SAE қовушқоқлик синфларига мос келувчи юқори сифатли мотор мойлари ишлаб чиқилди. Шунингдек, API SF/СС, SG/CD, CF-4/SG ва GL-3 тоифали трансмиссия мойларини ва КАМАЗ автомобил воситалари учун узатиш бирликларини ишлаб чиқариш бошланди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати