Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 3 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Бухоро вилояти:

Бухоро вилоятига 2 дона қуввати 1000 кВА бўлган, навбатдаги трансформатор пункти олиб келинди. Ушбу трансформатор пунктларини Бухоро шаҳар “Зулфия” кўчасидаги 24 та кўп қаватли уйларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ўрнатилиши режалаштирилган.

Ҳозирда 1000 метр узинликдаги 6 кВли ер ости кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан, Қизилтепа туманидаги “Демас” маҳалласида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 8 км узунликдаги электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари 81 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Наманган вилояти:

Норин туманида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 27.8 км масофада янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди. 487 донадан ортиқ темир бетон таянчлар, қўшимча 10 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилди.
Шунингдек, 24 дона трансформатор пунктлари ҳамда 53.3 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланиб, аҳолига янада сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.
Фарғона вилояти:

Фарғона шаҳрининг Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига шу кунга қадар қуввати 400 кВА бўлган янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Бу билан, ҳудуддаги 255 ҳамда 552 сонли трансформатор пунктларининг юкини енгиллатишга эришилади.

Бундан ташқари, ҳудудга мутаҳассислар томонидан янги электр узатиш тармоғини тортиш учун 100 дан ортиқ янги темир–бетон таянчларини ўрнатилиб, 2,9 км узунликда 6-10 кВли электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари бошланди. Натижада, ҳудуддаги 350 дан ортиқ хонадонлар электр таъминоти яхшиланади.
Андижон вилояти:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан, Шаҳрихон тумани “Қумтепа” МФЙ ҳудудига 40 дона темир бетон таянч олиб келиб ўрнатилди.

Шунингдек, қуввати 100 кВА бўлган трансфлорматор пункти келтирилиб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда ушбу ҳудудга жами 14,5 км СИП кабель тортиш ишлари режалаштирилган.

Жалақудуқ туманида жойлашган 110/35/10 кВли Сўфиқишлоқ подстанциясида реле ҳимоя ва автоматика қурилмасини созлаш ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан, Асака туман “Фидокор” МФЙ ҳудудида 2 дона трансформатор, 2,4 км узунликдаги кабель тармоғи тортиш, 135 дона темир бетон таянч ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирги кунда 110 дона темир бетон таянч, 2 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пунктлари ҳамда 2,4 км узунликдаги СИП кабель тармоғи ажратилган.

Айни кунларда Асака туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳудуддаги барча реконструкция ишлари якунлангач “Фидокор” МФЙ ҳудудидаги Ботир нимстанциясидан чиқувчи Қоратепа фидери сифатли электр энергияси билан таъминланади.

Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш доирасида 2021 йилнинг 1 август ҳолатига Андижон вилоятида 142 809 дона замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.
Тошкент шаҳри:

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими чилангарлари томонидан «Чоштепа» маҳалласида газ қувурларини бўёқлаш ҳамда газ тақсимлаш пунктларини мавсумга тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

