Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 4 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Самарқанд вилояти:
Иштихон туманининг чекка маҳаллаларидан бири - “Зарбанд”даги трансформатор пунктига қўшимча 160/10 кВА қувватли электр қурилма ўрнатилди. Бунинг натижасида ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси сифати янада яхшиланди.
Тез орада корхона томонидан маҳалладаги эски симёғочлар ҳамда улардаги электр узатиш тармоғини ҳам янгисига алмаштириш режалаштирилган.
Шу кунларда Ургут тумани электр таъминоти корхонасида “Data centr” ўз фаолиятини бошлади.
Навоий вилояти:
Вилоят ҳудудидаги истеъмолчиларга электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунланди.
Ушбу тадбир давомида жами 260 941 та ҳисоблагич янгисига алмаштирилди, 3 073 та ҳисоблагичдан маълумотларни йиғиш ва узатиш концентраторлари ўрнатилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла дастурлари доирасида Навоий вилоятида қишлоқ ва маҳаллаларнинг электр энергиясини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Навоий ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги Марказий омбордан 12 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари вилоятнинг Кармана, Хатирчи, Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Учқудуқ, Томди, Зарафшон туманлари ҳамда шаҳарларидаги дастурга киритилган МФЙ ҳудудларига йўналтирилди.
Наманган вилояти (электр таъминоти):
Наманган шахар, янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Шимолий” нимстанциясидан чиқувчи “Мехмаш-1” билан ТП- 2111 орасидаги 6 кВ кабель тармоғида шикастланган қисмини аниқлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиқўрғон туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Олмазор” ҳамда “Мамай” маҳаллаларида қатор ишлар амалга оширилди.
Олмазор маҳалласида 3,1 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 118 дона темир бетон таянчлар, қуввати 250 кВА бўлган 2 дона трасформатор пункти ўрнатилди.
“Мамай” маҳалласида эса 3,2 км янги тармоқ тортиш, 88 дона темир бетон таянч ўрнатиш, қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ва СИП кабель тортиш ишлари бажарилмоқда.
Тошкент вилояти:
“Обод маҳалла” дастурига асосан Ангрен шаҳри Тараккиёт МФЙда жойлашган 190-сонли трансформатордан чиқувчи электр узатиш тармоғида СИП кабелларни тортиш ишлари бажарилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича Пискент тумани “Новкент” МФЙ ва “Дўстлик” МФЙларга 25 дона темир-бетон устунларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Юқори кучланишли тармоқлар хизмати ишчи-ходимлари томонидан эса “Муротали” подстанцияда 10 кВли КРУН ва трансформаторни кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш ишлари ўтказилди.
Шунингдек Ангрен шаҳар ҳудудидаги “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган 190-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли электр узатиш тармоғига улаш учун мазкур ҳудудда жойлашган 17-,18-,19-сонли кўп қаватли уйлар учун замонавий СИП кабелларини тортиш ишлари бошлаб юборилди. Янгийўл шаҳар ҳудудидаги “Фаровон” МФЙ ҳудудида жойлашган 196-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи электр тармоғи учун янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Бўстонлиқ туманида Юқори кучланишли тармоқлар хизмати ишчи-ходимлари томонидан “Л-СИЖЖАК-1” подстанцияси кўрикдан ўтказилди.
Бўка туманидаги Паркент МФЙ ҳудудида трансформатор пунктларига концентратор ва баланс ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини давом эттиришмоқда.
Хоразм вилояти:
Янгибозор тумани электр таъминоти корхонасида “Data centr” ўз фаолиятини бошлади.
Гурлан тумани электр таъминоти корхонасида “Data centr” ўз фаолиятни бошлади.
Электр энергияси истеъмолчиларини АСКУЭ тизимини назорат қилиш учун Гурлан туман электр таъминоти корхонасида ҳам мини “Data centr” фаолияти йўлга қўйилди.
Андижон вилояти:
Асака шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 0,4 кВ электр узатиш тармоқларини дарахт шоҳларидан тозалаш ҳамда салқи симларни таранглаш ишлари олиб борилмоқда.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла дастури доирасида Олтинкўл туманининг “Ганжиравон” МФЙ ҳудудига дастур доирасида 24 дона темир бетон таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилиб, 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Ушбу ҳудудга жами 1,2 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортиш режалаштирилган.
Шунингдек, “Далварзин” МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларига сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 607/100 кВА трансформатор пунктини янги тортилган электр узатиш тармоғига тортиш ишлари олиб борилди.
Наманган вилояти (газ таъминоти):
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Балиқчи туманида шу кунга қадар 383 та газ маромлаш қурилмасидан 233 донаси техник кўрикдан ўтказилди. 7,1 км ер ости қувурларининг ҳолати текширилди. 5,2 км газ қувурлари бўёқланиб, белгиланган режа 130 фоизга бажарилди. Шунингдек, 11,2 км қувурлар эса ҳаво босими остида тозаланди ва синалди.
Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш доирасида Наманганда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар вилоятдаги аҳоли хонадонларига 105 964 та замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди.
Тошкент шаҳрида ҳам табиий газ истеъмолчилари хонадонларидаги эскирган газ ускуналарини (ёндиргич) замонавий энергия тежамкор газ ускуналарига алмаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, истеъмолда 19 939 дона эскирган газ ускуналари (ёндиргич) мавжуд. Шулардан 18 015 донаси аҳоли хонадонларида, қолган 1 924 таси улгуржи истеъмолчиларига тўғри келади. Бугунга қадар 8 139 та хонадон замонавий энергия тежамкор газ ускуналарига алмаштирилган.
Шундан 1 288 донаси аҳоли хонадонларига, 616 таси улгуржи истемолчиларига тўғри келади. Энергия тежамкор газ ускуналарини ўрнатиш орқали истеъмолчи 25 – 35 фоиз газ ҳажмини тежайди ва ортиқча сарф – харажатдан халос болади. Ҳозирда истеъмолчилар орасида тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида эскирган газ ускуналарини (ёндиргич) замонавий энергия тежамкор газ ускуналарига алмаштиришга бўлган иштиёқ янада ортиб бормоқда.