Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 5 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Тошкент шаҳри:

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жойларда газ тақсимлаш пунктлари, газ қувурлари ҳамда зулфинлар таъмирланиб, бўёқланмоқда.

Шунингдек, тумандаги 1 сектор “Катта Ҳирмонтепа” маҳалласи ҳудудидаги стационар газ тақсимлаш пунктини текширувдан ўтказиш, бўёқлаш ва рақамлаш ишлари олиб борилди.

Учтепа туманида бугунги кунда замонавий электрон газ ҳисоблагичга бўлган талаб, истеъмолчиларнинг ўзларида пайдо бўлмоқда десак муболаға болмайди. Истеъмолчилар хонадонларига ўрнатилаётган электрон газ ҳисоблагичларнинг имкониятлари чексиз. Муҳим жиҳатларидан бири инсон омили аралашувининг йўқлигидир.
Янгиариқ туман электр таъминоти корхонасида ҳам “Data centr” фолият олиб бормоқда.
Наманган вилояти:

Янгиқўрғон тумани “Янги Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғинида 691 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Улардаги маиший газ баллонлари сони 766 тани ташкил этади. Ҳозирга қадар мазкур МФЙ суюлтирилган газ истеъмолчилари ИД карталар билан тўлиқ таъминланди.
Жорий йил бошидан мазкур МФЙ аҳолиси 54,86 тонна суюлтирилган газ билан таъминланганди.

Янгиқўрғон туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” Давлат дастурлари доирасида “Олмазор” маҳалласида 3,1 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 118 дона темир бетон таянчлар, қуввати 250 кВА бўлган 2 дона трасформатор пункти ўрнатилди.

“Мамай” маҳалласида эса 3,2 км янги тармоқ тортиш, 88 дона темир бетон таянч ўрнатиш, қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ва СИП кабель тортиш ишлари бажарилмоқда.
Хоразм вилояти:

Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида АСКУЭ тизимини назорат қилиш учун “Data centr”лар фолияти йўлга қуйилган. Жумладан, Янгиариқ туманида ҳам. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида очилган марказларда малакали мутаҳассислар фолият олиб бормоқда.

Янги турдаги ҳисоблагичлар борасидаги барча мурожаатларга ушбу марказлар орқали жавоб олиш мумкин.
Нарпайликларга этказиб берилаётган электр энергияси сифати яхшиланмоқда.
Самарқанд вилояти:

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида жорий йилнинг ўтган вақтида мазкур туманнинг “Равот Олчин” маҳалласидаги 10 та эски симёғочлар янги темир-бетон таянчларга алмаштирилди ҳамда ҳудуддаги трансформатор пунктига қўшимча 100 кВА қувватли электр қурилма ўрнатилди.

“Чайкал” маҳалласида эса 15 та темир-бетон таянч ҳамда мавжуд трансформатор пунктига қўшимча 160 кВА қувватли электр қурилма ўрнатилди. Жойларда дастур бўйича ишлар давом этмоқда.
Жиззах вилояти:

Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 2 дона трансформатор пункти жорий таъмирланди.

Зомин тумани, Навоий ҚФЙ, Қонгли қишлоғида 0,4 ва 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари қуриш учун темир-бетон таянч устунлари олиб келинди.
Андижон вилояти:

Андижон тумани “Отчопар” МФЙ ҳудудига 111 дона темир бетон таянч ўрнатилди ва 1,2 км СИП кабель тармоқлари тортилди. 2 дона қуввати 100/160 кВА бўлган трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Бундан ташқари ушбу ҳудуддаги 6 дона трансформатор пунктлари тўла таъмирланди.

Тез орада “Отчопар” МФЙга яна 40 дона темир бетон таянч ўрнатиш ҳамда 4 км СИП кабель тортиш ишлари режалаштирилган.
