Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 9 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Қашқадарё вилояти:

Қарши туманида айни кунга қадар, 6421 та аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Ҳозирда туман газ таъминоти бўлими томонидан шакллантирилган 5 та пайвандчилар бригадаси “Нукраобод”, “Мирмирон” ҳамда “Янги боғ” маҳалларида ўрнатиш ишларини олиб боришмоқда.
Сирдарё вилояти:

2021 йилнинг биринчи ярмида Сирдарё вилоятидаги 7 900 та табиий газ истеъмолчилари хонадонига замонавий энeргия тежамкор газ ускуналари ўрнатилди.
Жиззах вилояти:

Бугунги кунда Шароф Рашидов туманида жами 34 мингдан зиёд истеъмолчи мавжуд. Шулардан, салкам 11 минг нафарига “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва бу жараён айни дамда “Зиёкор” қишлоқ фуқаролар йиғинида давом этмоқда.
Самарқанд вилояти:

Самарқанд вилоятида 87 733 та истеъмолчи хонадонига “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилди.

Нарпай туманининг “Қозоёқли” маҳалласи “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган эди. Жорий йилнинг ўтган вақтида электр энергияси етказиб берувчи 957-трансформатор пунктига қўшимча 100 кВАли электр ускуна ўрнатилди. 37 та эски симёғочлар темир-бетон таянчларга алмаштирилиб, 1,8 км узунликдаги электр узатиш тармоқларига янги кабель тортилди.

Айни кунда маҳаллага яна 10 дона темир-бетон таянч олиб келиниб, уларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Шу туманнинг “Олти Ўғил” маҳалласида эса жорий йил паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш белгиланган. Айни дамда ҳудуддаги эски симёғочлар янгиларига алмаштирилмоқда.
Тошкент шаҳри:

Олмазор туман электр таъминоти корхонаси томонидан туманнинг “Мискин” МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, МФЙ ҳудудида 4,3 км узунликда электр узатиш тармоғини тортиш ҳамда якуний монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти:

Вилоятда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан “Учтут” МФЙ ҳудудида реконструкция ва янгилаш ишлари бажарилмоқда.
Андижон вилояти:

Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси Улуғнор туманида ўз якунига етказилди.

Бугун туманда 5 163 нафар табиий газ истеъмолчилари истиқомат қилиб, шундан 4 548 нафари ҳовли уйларда, 615 нафари эса кўп қаватли уйлардаги истеъмолчилар ҳисобланади. Истеъмолчиларга 151,4 км узунликдаги газ қувурлари орқали хизмат кўрсатилиб, 54 дона газ маромлаш қурилмалари орқали табиий газ етказилиб берилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида шу кунга қадар 54 та ГМҚлар техник кўрикдан ўтказилди. 7,1 км газ қувурлари бўёқланиб, 2,5 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди.

Асака шаҳрида жойлашган Автозавод Подтанциясини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бўстон туманининг “Гузар” МФЙ Ўзбекистан кўчасига дастур доирасида жами 2,5 км 0,4 кВ ҳамда 10 кВ ли 400 м ҳаво тармоқлари тортиш белгиланган.

Ҳозирда ушбу кўчанинг 150 дан оритқ аҳоли хонадонларининг электр энергия сифатини яхшилаш мақсадида 13 дона темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди.

Юқори кучланишли тармоқлар хизмати ходимлари томонидан Андижон тумани ҳудудидаги 110/35/10кВли Камолот подстанциядан чиқувчи 35 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
