Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 11 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Навоий вилояти:

Шу кунга қадар Навоий вилоятида 74 минг 171 та замонавий ҳисобдон ўрнатилиб, шундан 71 минг 911 таси махсус базага киритилди. Учқудуқ туманида ҳисобдон ўрнатиш ишлари тўлиқ якунига етказилган бўлса, Нурота туманида ўрнатилиши лозим бўлган 5960 та ҳисобдоннинг 4023 таси ўрнатилди. Август ойининг охиригача мазкур туманда ҳисобдон ўрнатиш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Кармана туманида 27 601, Қизилтепа туманида 12 532, Хатирчи туманида 9512, Навоий шаҳрида эса 12 106 нафар истеъмолчининг сарфлаган табиий газ учун ҳисоб-китоби ҳам автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти:

2021 йилнинг биринчи ярмида Наманган вилоятидаги 844 та табиий газ истеъмолчилари хонадонига замонавий энeргия тежамкор газ ускуналари ўрнатилди.

Уйчи туманидаги "Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида танлаб олинган маҳаллаларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари якунига етмоқда.

"Овчибулоқ" маҳалласида 3,2 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 120 дона темир-бетон таянчлар, 2 дона қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди.

"Дахякота" маҳалласида эса 3,6 км масофага янги тармоқ тортилмоқда. 145 дона темир-бетон таянч, қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди.
Фарғона вилояти:

Фарғона шаҳридаги 14 дан ортиқ маҳалла ҳудудлари, вилоятда жуда муҳим саналган бир қатор йирик истеъмолчилари, яъни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “ФарғонаАзот” акциядорлик жамияти, “Фарғонадон” корхоналари ва шу билан бир қаторда 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминловчи, 1966 йилда қурилган 110/6 кВли “Саккокий” подстанциясига янги 25 000 кВА қувватдаги куч трансформатори олиб келинди.

Мазкур янги трансформатор подстанциядаги мавжуд 16000 кВА қувватдаги куч трансформатори (1975 йил) ўрнига ўрнатилиши режалаштирилган. Шу тариқа, 46 йил ўтиб қуввати оширилаётган подстанция қўшимча 9000 кВА захира қувватга эга бўлмоқда.

Ушбу лойиҳа якуни билан нафақат истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланади, балки истиқболда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигига эришиш, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ортишига ҳамда Фарғона шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам замин яратади.

Қўрғонтепа туманида жойлашган 110/35/10квли Бирлашкан подстанциясидаги Яч. Л-Савай 35 кВда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Андижон вилояти:

Жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига 1590,32 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Булоқбоши туманининг датурга киритилган кўчаларига жами 444 дона темир бетон таянч ҳамда 3 дона трансформатор пункти олиб келинган бўлиб, шундан Тўғрилик кўчасига жами 168 дона темир бетон таянч, 1 дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Бундан ташқари 4,5 км 6-0,4 кВли электр узатиш тармоқлари тортилди.

Эндиликда ушбу кўчада яшовчи 250 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси сифати яхшиланади.
Бундан ташқари ҳозирда ушбу МФЙ таркибидаги Чилонзор, Нажот, Сойгузар кўчаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ҳозирда Булоқбоши туманида дастур доирасидаги ишлар якуний босқичига келиб қолди. Тез орада дастур ижроси тўлиқ таъминланади.
