Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 12 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режа-график асосида амалга оширилмоқда. Жойларда мавжуд газ маромлаш қурилмалари тафтишдан ўтказилиб бўёқланмоқда.
Жумладан, Жомбой тумани “Шодлик”маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ўрта босимли газ маромлаш қурилмалари тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.
Жорий йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятида 26 614 та табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчилари хонадонларидаги газ ускуналарига техник хизмат кўрсатилди.
Наманган вилояти:
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “To'raqo'rg'ontumangaz” газ таъминоти бўлими чилангарлари томонидан “Узумзор” маҳалласида газ қувурларини бўёқлаш ҳамда газ тақсимлаш пунктларини мавсумга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 11 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига 187,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2185 та истеъмолчиларга ИД карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 20 дона маиший газ баллонлари берилди.
Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида Норин туманида “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари ўз якунига етказилди. Ўрнатилган 947 дона ҳисобдонлар махсус дастурга уланди ва энди ҳар бир хонадондаги табиий газ сарфи автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Навоий вилояти:
Жорий йилда Нурота туманининг Ғозғон шаҳрида “Мармаробод” ва “Тумар” маҳаллалари “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, участка ходимлари дастур доирасида белгиланган ишларни тўлиқ якунига етказишди.
“Мармаробод” маҳалласида 249 нафар истеъмолчи табиий газдан фойдаланади. Дастур доирасида 2,5 км газ тармоқларини тарбига келтириш, бўёқлаш ишларини амалга ошириш режаси 3,1 км қувурда олиб борилди. Шунингдек, режадаги 6 дона газ тақсимлаш қурилмаси тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, реконструкция қилинди.
238 нафар табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлган “Тумар” маҳалласида эса, 2,9 км қувур тартибга келтирилиб, бўёқланди. 5 дона газ тақсимлаш қурилмаси иситиш мавсумида фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилди.
Андижон вилояти:
Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишлар белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Хусусан, 11 август куни вилоят бўйича 83 та газ тақсимлаш қурилмаси техник кўрикдан ўтказилди. 3.2км газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланади ва синалди ҳамда 0.4 км қувурлар бўёқланди.
Балиқчи туман “Ифтихор” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан айрим маҳаллалар кесимида аввал тўхталиб ўтган эдик, эндиликда “Боғиэрам” кўчасида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
“Ифтихор” МФЙда Ойдин, Алвон, Чашма ҳамда Боғиэрам кўчалари мавжуд бўлиб, Боғиэрам кўчасида истоқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари фидер Камолий электр узатиш тармоғига уланган 109/400-кВАли трансформатор рункти ҳамда 357/100 кВА трансформатор рункти ва улардан чиқувчи 2,9 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади.
Юқоридаги 2 дона трансформатор пункти таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли мукаммал таъмирдан чиыарилди. Шунингдек, 3 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида ҳам бу каби ишлар амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, "Ифтихор" МФЙда жами 3,7 км тармоқ ҳамда 1 дона трансформатор пункти ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шунга асосан 2 та лойиҳа ҳужжати тайёрланди ва экспертизадан ўтказилди. Тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими билан келишилган. Ушбу ишларни жорий йилнинг сентябрь ойига якунлаш белгиланган.
Ҳозирги кунда Боғиэрам кўчасига 1 дона трансформатор пункти ва 30 дона темир-бетон таянч олиб келиниб, ҳозирда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун "Ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси томонидан "Андижон ҲЭТК"АЖ тасарруфига 3 дона МТЗ-82,1 Трактор ямобур(Ерпармалаш) олиб келинди. Бундан асосий кўзланган мақсад иш самарадолигини янада ошириш демакдир.
Бундан ташқари "Андижон ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги Марказий омборга 8 дона трансформатор пунктлари олиб келиб туширилди.
Олтинкўл туманида жорий 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Сафаробод” МФЙнинг Ташаббус, Барака, Машъал маҳаллалари ҳудудида жами 180 дона темир бетон таянч ҳамда 2 дона трансформатор пункти ажратилган.
Ҳозирда Ташаббус кўчасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудга 75 дона темир бетон таянчлар 1 дона КТПм русумли трансформатор пунктлари олиб келиб ўрнатилди ҳамда 1 км узунликдаги СИП кабел тармоқлари тортилди.
Шунингдек, ҳудуддаги 5 дона трансформатор пунктлари тўла таъмирланди. Айни вақтда дастур доирасидаги ишлар Барака ҳамда Машъал кўчаларида ҳам давом этмоқда. Эндиликда 200 дан ортиқ аҳоли хонадонлариниг электр энергияси сифати яхшиланмоқда.
Тошкент вилояти:
Ангрен ШЭТК энергетиклари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида ҳудуддаги электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, "Тараққиёт" МФЙда жойлашган 153-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 ҳаво тармоғида "Обод маҳалла" дастури асосида СИП кабеллари тортиш ишлари бажарилмоқда.