16 ОКТЯБРЬ СОАТ 10:30 ДАН 18:00 ГА ҚАДАР ЮНУСОБОД ТУМАНИНИНГ 14-МАВЗЕСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШ БЎЛАДИ
Бугун 16 октябрь куни соат 10:30 дан 18:00га қадар Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 14-мавзесидаги кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
Кўп қаватли аҳоли яшаш биноларига электр энергияси етказиб берувчи юқори кучланишли электр кабел линиялари янгиланиб таъмирланиши учун 34 дан 57 гача бўлган кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида вақтинча узилиш бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истемолчилардан узр сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
16.10.2019
1049
Охирги янгиликлар