Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 16 август куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳридаги мавжуд 62 минг 664 та аҳоли хонадонлари ҳам икки босқичли тизимга ўтказилиб, уларда фойдаланишда бўлган 262 дона газ тақсимлаш қурилмалари хизматидан воз кечилади ва ҳар бир ўрнатилаётган замонавий, электрон газ ҳисоблагичларининг кириш қисмига 48 минг 41 дона газ ростлагичлар ўрнатилади.
Маълумот учун, айни кунга қадар, тизим доирасида 4 813 дона газ ростлагичлар тўлиқ ўрнатиб бўлинди.
Наманган вилояти:
Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида Чуст туманида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Биргина “Дўстлик” МФЙда 855 нафар табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан ҳозирга қадар 100 тадан ортиқ аҳоли хонадонларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Ўрнатилган ҳар бир ҳисобдонлар махсус дастурга уланди ва энди ҳар бир хонадондаги табиий газ сарфи автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Норин туманида жами 33 500 нафардан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд.
Жорий йилнинг август ойида туманнинг “Пастки Чўжа”, «Юқори Чўжа”, “Сойбўйи”, “Учтепа”, “Норинкапа”, “Истиқлол” ҳамда “Янги Фарғона” МФЙ ҳудудларида истиқомат қилувчи, асосан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар 250 дона маиший газ баллонлари билан таъминланди.
Навоий вилояти:
“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан жорий йилнинг айни вақтига қадар аҳоли истеъмолчиларидаги 3 113 та ностандарт газ ускуналари замонавий ва тежамкор ускуналарга алмаштирилди.
Нурота туманида “ақлли” ҳисоблагич ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирда “Турко”, “Бўдиқ”, “Сайидато”, “Истиқбол”, “Оқмачит”, “Эшонсудур”, “Миришкор”, “Ибн сино” маҳаллаларида замонавий ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатиб бўлинди. Туман бўйича ўрнатилган “ақлли” ҳисобдонлар сони 4 345 тага етди.
Туманда ҳисоблагич ўрнатиш учун 11 та пайвандчи бригада зарур техникалар ёрдамида иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг август ойи якунига қадар жараён тугатилиб, тумандаги табиий газ сарфини тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали назорат қилиш кўзда тутилган.
Самарқанд вилояти:
Бугунги кунга қадар, вилоят миқёсида 93 079 дан ортиқ табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 88 297 дан ортиқ истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичлари “BillingGaz” тизимига уланди.
Тошкент шаҳар:
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталофат ўтказиш, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Учтепатумангаз” газ таъминоти томонидан “Хондамир”, “Жарбулоқ”, “Хуршид”, “Тақачи” маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчиларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш учун маҳаллаларнинг ҳудудларига ўрнатилган ГТП ларни ўрта босим газ қувурига улаш ишлари режага мувофиқ амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар, Тошкент шаҳри миқёсида 123 328 дан ортиқ табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 116 700 дан ортиқ истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичлари “BillingGaz” тизимига уланди.
Сирдарё вилояти:
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида Сардоба туманининг “Файзлиобод” маҳалласида 1 километр газ қувур тартибга келтирилди Д-5076 мм ҳажмдаги 3,5 километр газ қувур бўёқланди.
“Халқобод” маҳалласида бир км газ қувур тартибга келтирилди Д-40-50 мм ҳажмдаги 2,5 километр газ қувур бўёқланди. “Юртдош” маҳалласида 700 метр Д-57 мм ҳажмдаги газ қувур бўёқланди.
Наманган вилояти:
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастури, ПҚ-2661-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини самарали ташкил этиш учун янги қурилмаган етказиб берилмоқда.
Янги трансформаторлар, СИП кабеллар ва бошқа керакли жиҳозлар ортилган навбатдаги карвон “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг марказий омборига ҳам етиб келди.
Эндиликда ҳудуд аҳолисига электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш имконияти янада кенгаяди.
Фарғона вилояти:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Фарғона ҲЭТК” АЖ тасарруфига 2 дона янги махсус трактор етказиб берилди.
Сўнгги йилларда соҳага татбиқ этилаётган бундай махсус техникалар билан чуқурлар қазилиб, хавфсиз ҳолда таянчлар ўрнатилмоқда. Бу эса жойларда иш самарадорлигини 7-8 баробарга оширишга имкон яратмоқда.
Навоий вилояти:
Нурота туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Қизилча” МФЙнинг ҳудудида ободонлаштириш, мавжуд ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш режалаштириган.
Ҳозирда “Қизилча” МФЙда ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудга 228 дона темир бетон таянчлар 3 дона трансформатор пунктлари олиб келиб ўрнатилди ҳамда 3 км узунликдаги СИП кабел тармоқлари тортилди.
Андижон вилояти:
Андижон шаҳар “Пахтакор” МФЙ ҳудудида қурилаётган янги кўп қаватли уйларга 630/6 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб, 2 та 230 метрдан 6 кВли ва 890 метр 0,4 кВли кабель тармоғи тортилди.
Эндиликда ушбу ҳудудда жойлашган 110/35/6 кВли “Яйилма” нимстанциясидан ушбу кўп қаватли уйларни электр энергия билан таъминлаш учун ўрнатилган кабелларни улаш ишлари олиб борилмоқда.
Қўрғонтепа туманида жойлашган 35/10 кВ ли Қорағунон подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Т 2 2500 кВА куч трансформаторида тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти:
Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида “Шодлик” маҳалласидаги кўп қаватли хонадонларга янада ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида қуввати 400 кВА бўлган 424-трансформатор пунктини яроқсиз холга келиб қолган ускуналарини алмаштириш, ер ости кабеллар таъмирлаш ва муддатини ўтаган таянчларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек 424-трансформатор пунктига қўшимча 250 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор ўрнатилди.
Жиззах вилояти:
Ғаллаорол тумани, Бахт МФЙ ҳудудида 2021 йил Давлат дастури бўйича темир-бетон таянч устунлари ўрнатиш, 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ҳамда янги 1 дона 100 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.