Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Хусусан, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган “Fergana Global Textile” МЧЖ томонидан ўтган йили “Тўқимачилик комплекси” қурилиб ишга туширилган бўлиб, 600 дан зиёд иш ўринлари яратилган.
Жорий йилда ушбу “Тўқимачилик комплекси” кенгайтирилиши муносабати билан 110/6 кВли “Мехзавод” подстанцияси ҳудудида “Fergana Global Textile” МЧЖ томонидан қуввати 2х16000 кВА бўлган 110/6 кВли подстанция ишга туширилди. “Fergana Global Textile” МЧЖ томонидан “Тўқимачилик комплекси” кенгайтирилиши натижасида иш ўринлар сони 850 тага етказилиши кўзда тутилган.
Янгидан ишга туширилаётган подстанцияни лойиҳа ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қурилиши, синов-созлаш ишларини меъёрий талабларга мувофиқ келишини таъминлаш учун “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан ушбу подстанцияни ишга туширилиши билан боғлиқ амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан мақсад ушбу подстанция электр тармоғига уланиши билан ягона электр энергетика тизимида технолдогик бузилишларни келиб чиқиши олдини олишдан иболрат.
Жумладан, подстанцияни электр таъминоти лойиҳаси қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланди. Подстанцияни қурилиш жараёнида тегишли тавсиялар берилиб, подстанция қурилмаларида қурилиш-монтаж, синов-созлаш ишлари якунлангандан сўнг, қисқа фурсатларда кўрикдан ўтказилиб эксплуатцияга туширилишига амалий ёрдам берилди.
Бундан ташқари, подстанцияни электр тармоғига улангандан сўнг, юритилиши лозим бўлган техник ҳужжатлар, журналлар бўйича тавсия ва тушунтиришлар берилди.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати